Click to listen highlighted text!
Янги йил байрами яқинлашгани сари бозорлардаги маҳсулотлар нархи ўсиши ҳолати кўп кузатилади. Бундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида айни кунларда вилоятимиз шаҳар ва туманларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.



Мамлакатимизда ҳар бир байрамни кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этиш анъанага айланган. Унга мувофиқ, айни пайтда жойларда Янги йил байрами муносабати билан байрам ярмаркалари ташкил этилмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида, аҳоли сергавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.


Улуғ халқнинг мангу қўшиғи она Ватанимиздан ғурурланишга, уни севишга, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга, бунданда юксак чўққиларни забт этишга ундайверади.


Давлат суверенитетининг рамзи – мадҳиямиз садолари халқимиз қалбида юксак ватанпарварлик туйғуларини кучайтирмоқда.


1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади. Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир. 2010 йил 24 декабрда мазкур қонунга киритилган ўзгартишга кўра, фуқароларимиз, шунингдек, мамлакатимизда бўлиб турган бошқа шахслар мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт.









“Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуcига бағишланган халқаро конференция



ОРОЛ: МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР


Орол денгизи ва Оролбўйи ҳудуди маъмурий жиҳатдан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида жойлашган бўлиб,  Амударё ва Сирдарёнинг қуйи қисми ҳамда денгиз атрофидаги ҳудудларни, шунингдек, денгиз сатҳининг пасайиши натижасида унинг шимоли-шарқий ва жанубий қисмида вужудга келган Орол чўлини ўз ичига олади.


Яқин ўтмишда унинг майдони ороллар билан бирга деярли 68,0 минг кв. км. ни, сувининг ҳажми 1000 куб км. ни ташкил этган. Ўртача чуқурлиги 50,5 м. атрофида бўлган.
Орол денгизига XX асрнинг 60-йилларигача Амударёдан 38,6 куб км. Сирдарёдан 14,5 куб км. сув келиб, 5,5 куб км. ер ости сувлари ҳам қўшилиб турган. Аральск ва Мўйноқ каби йирик портлари бўлган денгизда кемалар қатнови мавсуми 7 ой давом этган. 

Давоми...



ОРОЛ МАСАЛАЛАРИ ЕЧИМИ БЎЙИЧА ҲАМКОРЛИК


Орол муаммоси экологик, ижтимоий-иқтисодий оқибатлари жиҳатидан XXI асрдаги энг катта фалокатлардан бири деб ҳисобланмоқда. Бу  муаммонинг умумбашарий тусда эканлигини инобатга олиб, Ўзбекистон БМТнинг Орол бўйича махсус комиссиясини тузиш, шу муаммо бўйича БМТ раҳбарлигидаги халқаро конференция ўтказиш ташаббускори  бўлди.


1993 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 48-сессиясида сўзга чиқиб, дунё ҳамжамияти диққат-эoтиборини Орол денгизи фожиасига қаратди. Юртбошимиз Орол муаммоси нафақат Ўзбекистон ёки Марказий Осиё, балки бутун дунё миқёсидаги глобал     муаммо эканлигини алоҳида таъкидлади. Бундан ташқари, 1995 йил 24 октябрда Давлатимиз раҳбари БМТ тузилганлигининг эллик йиллиги муносабати билан Бош Ассамблеянинг махсус йиғилишида ҳам Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ экологик фожиа, бутун ер юзини қамраб оладиган биосфера, ўн миллионлаб кишиларнинг ҳаёт шароити, саломатлиги ва наслига ҳалокатли таъсир кўрсатувчи муаммо эканлигига алоҳида тўхталиб, уни халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТнинг ташкилотчилик фаолиятисиз ҳал этиш мумкин эмаслигини таъкидлаган эди.   

Давоми...


АТРОФ - МУҲИТ МУҲОФАЗАСИНИНГ ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ - ДАВР ТАЛАБИ


Урганч шаҳрида шу йилнинг 28-29 октябри кунлари Президентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 5 августда қабул қилинган фармойишига биноан "Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш"  мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтади.


Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан тенг ҳуқуқли ҳамкорликка асосланган инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ижтимоий ва экологик йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантириш, демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш йўлидан дадил одимлаб бормоқда.
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов "Ўзбекистон XXI аср бўса-ғасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари" асарида таъкидлаганидек:   "Халқаро ҳамжамият инсоннинг нафақат яшаш ҳуқуқи, балки тўлақонли ва соғлом турмуш кечириши учун зарур мўътадил атроф-муҳит шароитларига ҳам бўлган ҳуқуқларининг муқаддас ва дахлсизлигини аллақачонлар эътироф этган".
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда экологик муаммоларни ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича етарлича тажриба тўпланди. Истиқлолнинг дастлабки кунларидан бошлаб, экологик муаммоларни бартараф этиш, унинг салбий оқибатларининг олдини олиш, атроф-муҳитни ҳамда инсон саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда. 
Давоми...





    Президентимиз ташаббуси билан жорий йилнинг октябрь ойида Урганч шаҳрида “Орол денгизи минтақасидаги экологик офат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” мавзуига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, мамлакатимиз 2008 йилда “Орол муаммолари, уларнинг аҳоли генофонди, ўсимлик ва хайвонот оламига таъсири хамда оқибатларини енгиллаштириш учун халқаро хамкорлик чора-тадбирлари” мавзуидаги халқаро анжуманга мезбонлик қилган эди. БМТ кўмаги билан ўтказилган ушбу тадбир доирасида Орол денгизи ҳавзасидаги мамлакатларга кўмак бериш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган Дастур ишлаб чиқилиб, унда 300 дан ортиқ, лойиҳаларга 8,5 млрд. АҚШ долларидан ортик маблағ йўналтириш белгилаб олинган эди. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки Орол бир пайтлари катталиги бўйича дунёда 4-ўринда эътироф этиларди. Ноёб денгиз ва унинг атрофи беқиёс табиат олами, гўзал биохилмахиллик маскани эди. Орол ўша пайтлари, том маънода, икки саҳро ўртасидаги хаёт манбаи ҳисобланарди...
         Бинобарин, Ўзбекистан нуфузли халқаро минбарлардан туриб дунё хамжамияти диққат-эътиборини мазкур долзарб масалага бот-бот қаратиб келмоқда. БМТ Бош ассамблеясининг 1993 йил 28 сентябрдаги 48-сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан ушбу ўткир муаммо биринчи бор кўтарилган бўлса, мазкур ташкилотнинг 1995 йил 24 оқтябрдаги 50-сессиясида БМТ Атроф-муҳит бўйича дастури шафелигида Орол денгизи ва Оролбўйи муаммолари бўйича кенгашни ташкил қилиш ташаббуси илгари сурилди.
Давоми...




Халқаро конференциянинг асосий мақсади, Орол денгизи ҳавза ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ҳамда экологик ҳолатни яхшилашга йўналтирилган Дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриш учун халқаро бирлашмалар маблағларини сафарбар этиш, шунингдек келгусида экологик ҳалокатни аянчли оқибатларини камайтириш бўйича халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.
Мазкур конференция Оролни қутқариш Халқаро фонди, Атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг таклифларига асосан 2014 йилнинг октябрь ойида Урганч шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган....
Хоразм вилоят ҳокими П.Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 5 августдаги "Орол денгизи ҳавзасида
минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича Халқаро конференцияни Урганч шаҳрида 
ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф – 4330 – сонли Фармойишига мувофиқ бўлиб

ўтадиган Халқаро Конференция доирасида иштирокчиларнинг ташриф объектлари бўйича

ТАКЛИФЛАР


Объект

номи

Манзил

Муаммо

I.Оқава сув иншооти ва тармоқлари йўналиши

1

Урганч шаҳар

Оқава сув тозалаш иншооти

Урганч тумани

"Ғалаба” ҚФЙ

Урганч шаҳридан

12 км масофада

 
Иншоот 1978 йилда қуриб ишга туширилган. Лойиҳа қуввати 81 минг м3. Урганч шаҳри ва туман аҳолиси, ишлаб чиқариш корхоналари оқава сувларни қисман механик, асосан биологик усулда тозалашга ихтисослашган. Тозалаш иншоатини 1-блокида темир конструкциялар, бетон қисмлари ички ва ташқи агрессив таъсирлар натижасида емрилиб 2000 йилда тўхтаган. Хозирги кунда авария ҳолатда ишлаб турган 2-блокни аҳволи ўта оғир даражада бўлиб, металл конструкциялар, темир бетон қисмлари яроқсиз аҳволга келган.
 

II.Қишлоқ хўжалиги йўналиши

2

Урганч туман ҳокимлиги захирасидаги 
ер майдони

Урганч тумани

"Чоткўпир” ҚФЙ

Урганч шаҳридан

10 км масофада

100 гектардан иборат ер майдони сувсизлик туфайли кучли шўрланган. Ушбу ер майдондан 2000 йилгача ўрта ҳисобда пахтадан 30-35 ц, буғдойдан 35-40 ц ҳосил олинган бўлса, 2005 йилда мос равишда 15-20 ц, 25-30 ц, 2008 йилга келиб 10-15 ц, 15-20 ц дан ҳосил олинган. Натижада, ерда унумдорлик ўта даражада паст бўлганлиги сабабли, 2008 йилдан буён экилмасдан келинмоқда.

III.Соғлиқни сақлаш йўналиши

3

Республика ихтисослаштирилган Урология маркази Хоразм филиали

Урганч шаҳар

Тинчлик кўчаси

29-уй

 
Орол фожеаси туфайли экология ўзгариши натижасида вилоятда сийдик-тош касалликлари 2000 йилда аҳоли ўртасида 0,8 % ни ташкил қилган бўлса, 2014 йилда 1,6 % ни ташкил қилиб 2,0 баробарга ошган.
Филиал замонавий талаблар асосида 2009 йилда капитал таъмирланган бўлиб, бугунги кунда юқори технологик даволаш ва ташҳис қўйиш ускуналари зарур, шунингдек мутахассислар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш зарур.
Соғлиқни сақлашни 1-бўғинида урологик касалликларни эрта аниқлаш, даволаш ва профилактикасини амалга ошириш; Урологик беморларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш ЭНДО урологик тиббий асбоб ускуналар билан жиҳозлаш; Ёш мутахассисларни Европа ҳамда МДҲ давлатлари тиббиёт марказларида юқори технологик операцияларни тадбиқ қилиш учун малакасини ошириш.
 


Хоразм вилояти эндокрин касалликлари диспансери

Урганч шаҳар
Ж.Мангуберди кўчаси 16-уй

 
Кейинги йилларда аҳоли ўртасида орол фожеаси туфайли экология ва иқлимнинг ўзгариши натижасида қалқонсимон без, қандли диабед каби касалликларнинг салбий ўзгариши кузатилди. Хусусан, 2000 йилда аҳоли ўртасида 0,24% ташкил қилган бўлса, 2014 йилда 0,25% ташкил қилди.
Марказ замонавий талаблар асосида 20--- йилда жорий таъмирланган бўлиб, бугунги кунда юқори технологик даволаш ва ташҳис қўйиш ускуналари зарур, шунингдек мутахассислар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш талаб этилади.
Ушбу касалликларнинг эрта аниқлаш, даволаш ва профилактикасини амалга ошириш; сурункали касалликлар билан касалланган беморларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш мақсадида марказни замонавий тиббий даволаш ва ташхис қўйиш ускунлари билан таъминлаш ҳамда мутахассислар малакасини ошириш ҳисобига эндокрин касалликларидан жабр кўрган шахсларни даволаш ҳамда тиббий-ижтимоий соғломлаштириш сифатини яхшилаш.
Бунда, қандли диабед ҳамда қалқонсимон без касалликлари билан касалланган мижозларни марказни замонавий юқори технологияга асосланган даволаш ва ташхис қўйиш ускуналари билан таъминлаш ҳисобига даволаш ҳамда мутахасисисларни Европа ва МДҲ давлатлари тиббиёт марказларида малака оширишини таъминлаш, шу билан бирга хорижий мутахасисисларни жалб этган ҳолда мастер класслар ўтказиш (ҳафталик ўқув курслари асосида)
 


Хоразм вилояти онкология касалликлари диспансери

Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчаси 176-уй

 
Кейинги йилларда онкологик касалликлар жумладан саратон касаллигининг турли хил кўринишлари, кўкрак саратони, жинсий аъзолар саратони ва шунга ўхшаш оғир касалликлар кўплаб учрамоқда. Онкологик касалликлар 2000 йилда аҳоли ўртасида 0,24% ташкил қилган бўлса, 2014 йилда 0,26% ташкил қилган.
Марказ замонавий талаблар асосида 2014 йилда капитал таъмирланган бўлиб, бугунги кунда юқори технологик даволаш ва ташҳис қўйиш ускуналари зарур, шунингдек мутахассислар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш талаб этилади.
Ушбу касаллик олдини олиш, касаллик сабабларини эрта аниқлаш мақсадида марказни замонавий тиббий даволаш ва ташхис қўйиш ускунлари билан таъминлаш ҳамда мутахассислар малакасини ошириш ҳисобига ўсма касалликларидан жабр кўрган мижозларни даволаш ҳамда тиббий-ижтимоий соғломлаштириш сифатини яхшилаш.
Бунда, ўсма касалликларидан жабр кўрган мижозлар учун марказни замонавий юқори технологияга асосланган ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари билан таъминлаш ҳамда марказ мутахасисисларини Европа ва МДҲ давлатлари тиббиёт марказларида малака оширишини таъминлаш.
 

Инвестицион лойиҳалар мамлакатда инвестицион жароёнларга таъсир кўрсатувчи иқтисодий, сиёсий, ташкилий, ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа шарт шароитлар мажмуасидир 

Хоразм вилоятида жорий йилнинг 14-16 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган “Рақс сеҳри” халқаро анъанавий фестивалига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Рақс томоша қилганда, куй-қўшиқ тинглаганда инсон қалби завққа тўлади, ундан ором олади. Ўзбек мусиқа ва рақс санъати узоқ ва бой тарихга эга. Биргина Хоразм вилоятини олайлик. “Лазги” рақси жуда мафтункор бўлиб, мутахассисларнинг фикрича унинг 100 дан ортиқ турлари бор. Томошабинга завқ ва яхшилик улашадиган бу санъат йилдан-йилга сайқалланиб, бойиб бормоқда. 



Хоразм вилояти ҳокими в. б. Ф. Эрманов Белгия сенатори Алан Дестекс жаноблари билан учрашди. Ўзбекистон ва Белгия ҳамкорлиги сиёсий, савдо-иқтисодий, гуманитар ҳамда туристик соҳаларда изчил ривожланиб бормоқда. Белгия Ўзбекистоннинг асосий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатлар ўрнатилган давр ичида сиёсий, дипломатик, маданий-гуманитар, савдо, инвестициявий ва юқори технология соҳаларида муносабатлар янада мустаҳкамланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 ноябрдаги «2013-2015 йилларда Хоразм вилоятининг саноат салохиятини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги 1856-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2013 йил 21 февралдаги «Хоразм вилоятида «Дамас» русумли энгил автомобилларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 51-сон қарорига мувофиқ Хоразм вилояти Питнак шаҳридаги “ГМ Ўзбекистон”  ЁАЖ Хоразм вилояти филиалида «Дамас» русумидаги йенгил автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил қилишишлари икки босқичда амалга оширилди.
Қурилиш-монтаж ишлари лойиҳалаш ишлари билан бир вақтда бажарилди. 
Қурилиш-монтаж ишлари билан бир вақтда лойиҳанинг биринчи босқичи (2014 йил март ойигача) белгиланган муддатда амалга оширилди. Жумладан, йиғув цехига мўлжаланган бино, муҳандислик коммуникациялари, маъмурий бино, контейнерлар майдони, эҳтиёт қисмлар омбори ва марказий юклаш майдони таъмирланиб, қурилиш-монтаж ишлари тугатилди.
2014 йил 6 январ куни «ГМ» талаблари бўйича ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг сифати ва жараёни (ППВ) тасдиқланди.
2014 йилнинг 10 феврал куни «Дамас» йенгил автомобилини оммавий йиғув ишлари бошланди. Шунингдек, 2014 йилнинг 7 март куни «Шевролет Орландо» русумли автомобилларни йиғув (СКД) ишлари бошланди.
2014 йил 11 февралда “Дамас” русумли (УЗ. СМТ. 01227. 1579429) ва “Орландо” русумли (УЗ. СМТ. 01227. 1617709) ишлаб чиқарилаётган автомобилларга мувофиқлик сертификатлари берилди. 
    Заводга ишга қабул қилиш маҳаллий аҳолидан танлов асосида амалга оширилиб, биринчи босқичда 643 нафар одам ишга олинди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган лойиҳани амалга ошириш графигига мувофиқ, бўёқлаш ва пайвандлаш сехларини фойдаланишга топшириш муддати 2014 йилнинг ноябр ойига белгиланган эди, бироқ Компания томонидан мазкур ишлар муддатидан олдин, яъни 2014 йилнинг сентябр ойида якунланди.



 Файл кўринишида юклаб олиш (16,3 кб)