Click to listen highlighted text!

ФРОНТ ОРТИ МЕҲНАТКАШЛАРИ – ЭЪЗОЗДА

    Тинчлик-хотиржамлик – тараққиёт гаровидир. Биз азал-азалдан тинчликсевар халқмиз. Айнан шу ғоя тарғибига бағишланган буюк миллий маънавий меросимиз бор. Уларнинг барида тинчликнинг қадрига етиш тарғиб этилади, уруш эса батамом қораланади. Ҳамон орамизда қанчадан-қанча уруш қатнашчилари, фронт ортида меҳнат-машаққат чекканлар бор. Ўтганларни хотирлаш, сафимизда юрганларнинг эса қадрига етиш керак. Бугун анашундай машаққатли дамларда халқимизга мададкор бўлиб, бор куч ғайрати билан фронт ортида меҳнат қилиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган азиз инсонларимиз холидан хабар олдик. Иккинчи жахон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Махалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси томонидан  туман  бўлимининг  Кексалар ва ёшлар ишлари бўйича мутахасиси Сайёра Яйилганова ва туман ҳокимлиги ахборот хизмати бўлими билан биргаликда тумандаги  1941-1945 йиллардаги фронт орти мехнат қатнашчиларининг 26 нафарига озиқ овқат махсулотлари тарқатилди. Ушбу мехнаткашларнинг аксарияти юз билан юзлашаётган, юзларидан нур ёғилиб турган неваралар ва эвараларнинг рохатини кўраётган аяларимиз, дуога қўл очиб  бугунги шодумон кунларга шукроналар айтишди. 
 
Добавить комментарий

Оставить комментарий