
Кечки Урганч.
Манзил:
220100, Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29
www.xorazm.uz |
Иш вақти:
Иш вақти: 900–1800,Тушлик: 1300-1400 |
Контакты:
Тел/Факс: +98862 223-00-18Ишонч телефони: +98862 223-00-54 |
Ҳар гал қадим шаҳримизга, шу жумладан, ўзим раҳбарлик қилаётган "Мирзабоши" меҳмонхонасига чет эллик меҳмонлар келганида кўнглимда хорижий мамлакатларга бориш фикри туғён урар эди. Айниқса, Францияга саёҳат қилишни бола-лигимдан, ёшлигимдан орзу қилар эдим. Яқинда ушбу орзуим амалга ошди. Бир гуруҳ фаол, ташаббускор аёллар билан ана шу гўзал мамлакатга сафар қилиш бахтига муяссар бўлдим. Яна ҳам қувончли ва фахрли томони шунда эдики, сафардан кўзланган асосий мақсадимиз - бу мамлакатдаги сайёҳлик мажмуаларида бўлиб, ўзаро тажриба алмашиб, юртимизга янги инвестициялар олиб киришдан иборат эди.
Боғот туманида қад ростлаган ёпиқ сув спорти саройининг очилиш тадбирида туман ҳокимлиги, спорт соҳаси мутахассислари ва таниқли спортчилар, меҳнат фахрийлари, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокимлиги, спорт соҳаси вакиллари кейинги йилларда қишлоқларда аҳоли ва ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун замонавий спорт иншоотлари, ўйингоҳлари қурилаётганлиги тармоқ ривожида ҳам алоҳида аҳамият касб этаётганлигини ҳамда янги истеъдодлар кашф этилаётганлигини алоҳида қайд этишди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят маънавият ва маърифат марказида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган тарғибот-семинари ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашларининг депутатлари, бошқарма ва ташкилотларнинг раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар. Тарғибот семинарини вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев бошқариб борди.
Бугунги кунда вилоятимиздаги йирик саноат корхоналаридан бири бўлган "UzXCMG" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси цехларида ҳам эрталабданоқ зарбдорона меҳнат бошланади. Кенг ва ёруғ цехларда ўз касбининг моҳир усталари масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда кундалик вазифаларини сидқидилдан бажармоқдалар.
Бу ерда "UzXCMG" товар белгиси остидаги гидравлик экскаватор ва бульдозерлар, шунингдек, қурилиш, йўл қурилиши ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга мўлжалланган қудратли техникалар тайёрланмоқда.
Корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга буюртмалар сони тобора ошмоқда. Қўшма корхонанинг маркетинг ва хизмат кўрсатиш бўйича бош директори ўринбосари Жамолбек Норбоевнинг таъкидлашича, мазкур корхона ўз фаолиятини бошлаган пайтдан бугунги кунгача 1000 дан ортиқ ҳар хил турдаги замонавий, рақобатбардош техникалар ишлаб чиқарди.
Тинчлик, осойишталикни сақлаш, мустаҳкамлашда фидойилик кўрсатган мард, жасур инсонлар матонати халқимиз қалбида доимо абадий сақланади. Бундан ўттиз йил муқаддам - 1989 йилнинг 15 февралида чекланган собиқ совет қўшинлари Афғонистон ҳудудидан чиқарила бошланган эди. Бу кун ҳар йили мард жангчи фахрийлар жасоратини улуғлаш рамзи сифатида анъанавий тарзда нишонланиб келинмоқда.
Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг икки вилояти ишлаб чиқарувчилари ўртасида 15,5 миллион АҚШ долларидан зиёд шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистонни азал-азалдан нафақат қўшничилик, балки ўзаро ишонч муҳитига асосланган, изчиллик билан мустаҳкамланаётган дўстона ва шерикчилик алоқалари ҳам боғлаб турибди. Халқларимиз қадимдан ёнма-ён, ўзаро аҳилликда умргузаронлик қилиб келмоқдалар. Иккала давлат раҳбарларининг ташаббуси асосида икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистондан Қозоғистонга, Қозоғистондан Ўзбекистонга турли даражадаги делегацияларнинг ташрифлари амалга оширилди.
Халқ талими Вазирлигининг 252-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Фан ойликлари ўтказиш тартиби ”га асосан февраль ойи “Аниқ фанлар ойлиги деб белгиланган”
Мазкур фан ойлигини ташкил этишдан мақсад ўқувчиларнинг математика ва информатика фанлари бўйича олган назарий билимларини амалиёт билан боғлаш ва математика фанига оид билим кўникма ва малакаларини шакллантиришдан иборат.