Click to listen highlighted text!
Янги йил сизларга ва яқинларингизга сихат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака олиб келсин! Барча эзгу ниятларингиз рўёбга чиқишига, юрт равнақи йўлида олиб бораётган масъулиятли ишларингизга ривож тилайман! Юртимиз тинч осмонимиз доимо мусаффо бўлсин.
Ҳурмат билан Хоразм вилояти ҳокими Ф.У.Эрманов



Вилоят хокими Ф. Эрманов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси  масъул ходими   M. Эшбеков, Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мудири С. Бердиқиличов бошчилигида  вилоятимиздаги  бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари вакиллари энг чекка ҳудудлардаги аҳоли турмуш-шароитини ўрганиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш,   аҳоли бандлиги ва бир қатор масалаларни   ўрганиб уларга амалий ёрдам бериш мақсадида Ҳазорасп тумани Тупроққалъа қишлоғида бўлишди.   


Вилоят  маънавият ва маърифат марказида   бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси сайловини ўтказиш бўйича Хоразм вилоятидаги халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. 

Қўшма мажлисни  Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси  аъзоси Суяржан Курбонкулов очиб берди ва сўзга чиқди.


ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ СТАТИСТИК АХБОРОТНОМАСИ

2018 ЙИЛ ЯНВАРЬ – СЕНТЯБРЬ 


 Хоразм вилоятининг статистик ахборотномаси Хоразм вилоятининг ижтимоий– иқтисодий ривожланиши, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар ҳолатини комплекс тавсифловчи Хоразм вилояти статистика бошқармасининг чораклик нашри ҳисобланади. Статистик ахборотномада 2018 йил январь-сентябрь ойлари якунлари бўйича Хоразм вилоятининг асосий статистик кўрсаткичлари чоп этилган. Ушбу нашрда 2017 йилнинг I чорагидан бошлаб, ҳисобот даври учун статистик кўрсаткичлар Европа ҳамжамиятининг Иқтисодий фаолият турлари статистик таснифлагичига (NACE Rev.2) асосланган Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ–2) бўйича шакллантирилган ва тақдим этилган. Шу билан бирга, мавжуд иқтисодий фаолият турларидан фойдаланишда ИФУТ–2 талаблари қўлланилган. Хусусан, фойдаланилаётган ёки қайта ишланаётган маҳсулотларни уларнинг янги турларига қайта шакллантиришга йўналтирилган барча фаолият турлари ишлаб чиқариш жараёнларига киритилган: тоғ–кон саноати ва очиқ конларни ишлаш, қайта ишлаб чиқариш саноати, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш, сув таъминоти, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш, қурилиш (таснифлагичнинг B,C,D,E,F секциялари). Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини, иқтисодиёт тармоғи сифатида талқин қилишдаги тафовутни бартараф этиш мақсадида, янгиланган таснифлагичда қишлоқ хўжалиги фақатгина дехқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ўз ичига олмай, балки ўрмон ва балиқ хўжаликлари маҳсулотларини ҳам ўз ичига олади. Шунингдек, халқаро статистика амалиётига мувофиқ, иқтисодий трендларни янада аниқроқ таҳлил қилиш мақсадида, Ялпи ҳудудий маҳсулот тузилмасидаги иқтисодий фаолият турларининг улуш кўрсаткичлари ялпи қўшилган қийматга нисбатан келтирилган (яъни, ЯҲМ ҳажмидан маҳсулотларга солиқлар ва субсидиялар чиқариб ташланган). Нашр 12 та тематик қисмлардан ташкил топган бўлиб, у асосий макроиқтисодий индикаторларни, шунингдек ялпи ҳудудий маҳсулотни ишлаб чиқариш, корхоналар ва ташкилотлар, жумладан кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолияти, инвестицион фаоллик, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, саноат, қурилиш, бозор хизматларининг ривожланиш динамикаси тўғрисидаги статистика маълумотларини ўз ичига олади. Статистик ахборотномада саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, транспорт, ички ва ташқи савдо, улгуржи ва чакана савдо, меҳнат бозори ва демографик ҳолат тўғрисидаги таҳлилий маълумотлар кенг ёритилган. Дастлабки ҳисобларга асосан келгусида аниқлик киритилиши мумкин бўлган кўрсаткичлар келтирилмоқда.

Файлни Юклаб Олиш  (4.9 мб PDF) 

Таҳризчилар: А.Р.Ўтамуратов – Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари
А.И.Рахимов – Бошқарма бошлиғининг ўринбосари 



Декабр ойининг бошидан «Ўзбекистон Республикасида ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори асосида Урганч шаҳридаги Ал Беруний ва Пахлавон Махмуд кўчаларида магистраль канализация йўлларини реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда. 


Янги йил байрами яқинлашгани сари бозорлардаги маҳсулотлар нархи ўсиши ҳолати кўп кузатилади. Бундай вазиятнинг олдини олиш мақсадида айни кунларда вилоятимиз шаҳар ва туманларида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркалари ўтказилмоқда.



Мамлакатимизда ҳар бир байрамни кўтаринки кайфиятда кутиб олиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этиш анъанага айланган. Унга мувофиқ, айни пайтда жойларда Янги йил байрами муносабати билан байрам ярмаркалари ташкил этилмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Хоразм вилоятининг шаҳар ва туманларида, аҳоли сергавжум жойларида қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил этилди.


Улуғ халқнинг мангу қўшиғи она Ватанимиздан ғурурланишга, уни севишга, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлашга, бунданда юксак чўққиларни забт этишга ундайверади.


Давлат суверенитетининг рамзи – мадҳиямиз садолари халқимиз қалбида юксак ватанпарварлик туйғуларини кучайтирмоқда.


1992 йил 10 декабрда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган. Қонунга кўра, Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади. Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир. 2010 йил 24 декабрда мазкур қонунга киритилган ўзгартишга кўра, фуқароларимиз, шунингдек, мамлакатимизда бўлиб турган бошқа шахслар мадҳиямизни ҳурмат қилиши шарт.