Урганч шаҳридаги Бадминтон марказида 11-16 ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Тадбирни Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов очиб берди. Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 150 нафарга яқин ёш спортчилари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу мусобоқани ўтказишдан асосий мақсад бадминтон бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоасининг янги таркибини кўришдир.Спортчилар ўз маҳоратини бир нечта босқичда бўлиб ўтадиган жамоавий, якка, жуфтлик ва аралаш баҳсларда синовдан ўтказишади.

-Бугунги ярмаркада оиламиз учун зарур бўлган маҳсулотларни арзон нархларда харид қилдик. Наврўз байрами арафасида концерт дастурлари ва аҳоли учун қулай ярмаркаларни ташкил этилганидан жуда хурсандмиз. Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин, - дейди Янгибозор туманидан Назокат Машарипова.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларнингамалий кўмаги билан вилоятда ташкил этилган савдо ярмаркаларида аҳолига қулай савдо шароитини яратишга ҳамда тўловни пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир туман учун ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум, ёғ ва ун каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўла. Яна бир эътиборли жиҳати байрам ярмаркаларида театр ижодкорларининг саҳна кўринишлари, халқ бахшилари ва бошқа санъат усталарининг концерт дастурлари, куй-қўшиқлар, ўлану-лапарлар юртдошларимиз билан бирга Хоразмга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларга ҳам хуш кайфият бағишламоқда.
Айни пайтда инфо-тур иштирокчилари Хоразм вилоятида.
Вилоят мутасаддилари ҳамроҳлигида инфо-тур иштирокчилари Урганч туманида жойлашган Улли ҳовли мажмуасида бўлиб, у ердаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ташкил этилган маҳорат дарслари билан танишди.
Сумалак сайли ва Наврўз байрами тантаналари, нон ёпиш, тухум барак таомини тайёрлаш маросимларини томоша қилди.
Муборак Улли ҳовли мажмуасида бўлиб ўтган тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди. Инфо-тур давомида туроператорлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли шартномаларга эришиш мақсадида В2В тарзида ўзаро музокаралар ўтказилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш ўринлики, айни пайтда Зулфия номидаги Давлат мукофотига Хоразм вилоятидан совриндорлар сони 23 нафарга етди.
Жорий йилнинг 15-16 март кунлари вилоятнинг туристик салоҳияти, янги туризм йўналишлари ва ҳудуддаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан республика туризм соҳаси субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг таништириш мақсадида Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” ва Хива шаҳридаги “Нуруллабой” мажмуалари ҳамда “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонаси шунингдек, бошқа янги туризм йўналишлари бўйлаб инфо-тур ташкил этиш режалаштирилган.
Бугун Урганч Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида тажриба тариқасида танлов асосида ҳокимлик тизимида раҳбарлик лавозимига кадрлар захирасини шакллантиришга доир тадбир бўлиб ўтди. Хусусан, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари лавозимига номзод кадрларнинг сиёсий дунёқараши, тарих ҳамда давлат ва жамият қурилишини ҳуқуқий асослари бўйича билимлари қай даражада эканлиги, тест синовлари асосида ўрганилди.
Хоразм вилояти мусиқали драма театри биноси олдида карнай-сурнай садолари ҳамда анвойи гуллар билан йигит-қизлар шаҳар ва туманлардан ушбу санъат кошонасига ташриф буюрган хотин-қизларни кутиб олди.
Байрам тадбири иштирокчиларини вилоят ҳокими Ф.Эрманов самимий қутлади.
Бугунги кунда вилоятимиз хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни жадаллаштиришда, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" ҳамда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" дастурларининг ижросини таъминлашдаги фаоллиги, инвестицияларни, фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишга ҳаракат қилаётганликлари, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етказишда билим-тажрибаси, маҳоратидан самарали фойдаланган ҳолда фаолият юритаётганлиги алоҳида қайд этилди.
Шуниси қувонарлики, кейинги йилларда кичик бизнес, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг сафи кенгаймоқда. Айни пайтда энг чекка қишлоқларда ҳам саноат корхоналари барпо этилиб, уларга замонавий дастгоҳлар ўрнатилиб, хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилаяпти. Айниқса, касб-ҳунар коллежларини тамомлаган қизларнинг кўпчилиги ўз бизнесларини бошлаб юборишлари қўллаб-қувватланмоқда.