Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Кўчма савдо дўконлари – эл хизматида

  • Qog'ozga chop etish

    Хоразм вилоятининг Ҳазорасп ва Тупроққалъа туманларидаги маҳаллаларда кўчма дўконлар савдоси ташкил этилди. Энг зарур озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига узлуксиз етказиб берилаётган дўконлар фаолиятидан аҳоли жуда мамнун.

   Маълумки, қишлоқ ҳудудларида нон маҳсулотлари дўконлари бўлмагани боис унга талаб юқори бўлади. Шу боис туман қишлоқларига кўчма дўконлар орқали ун сотувини йўлга қўйишга алоҳида эътибор берилмоқда.

– Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги йиғилиши қарорига асосан карантин даврида аҳолига етказиб бериладиган ун маҳсулотларини тадбиркорлик субъектлари биржа савдолари орқали эмас, балки донни қайта ишлаш корхоналаридан тўғридан-тўғри шартнома асосида сотиб олиш тартибининг белгилангани туфайли ушбу маҳсулот таъминоти янада яхшиланди, – дейди Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Ҳазорасп туман бўлими бошлиғи Учқун Мадраҳимов. – Ушбу тартиб жорий этилгандан буён туман қишлоқларга белгиланган жадвал режа асосида ун етказиб бериш йўлга қўйилди. Апрел ойининг ўзида шу усулда қишлоқларга 200 тоннадан ортиқ ун етказиб берилди.

Кўчма дўконларда бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда. Шунингдек, рамазон ойида кўчма дўконларда хурмо, нишолда, “печак қанд”, қаймоқ каби ширинликлар ҳам сотилиши йўлга қўйилган.

– Маҳалламиз туман марказидан 100 километр узоқликда жойлашгани боис бозорга тез-тез бормаймиз, – дейди Тупроққалъа тумани Соримой массивида яшовчи Неъмат Раҳимов. – Кўчма савдо дўконларидан савдо қилдик. Маҳсулотларнинг сифати ҳам нархлари ҳам бизга маъқул. Мана шу хайрли ишларни ташкилотчиларига минг раҳмат.

  Айни кунларда вилоятнинг барча ҳудудларида бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят прокуратураси ходимлари томонидан ун ва бошқа маҳсулотлар нархининг ошишига йўл қўймаслик мақсадида доимий назорат олиб борилмоқда.

Аҳмаджон ШОКИРОВ, ЎзА




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya