Click to listen highlighted text!
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Хоразм вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Ражаббой Рўзметов ташаббуси билан бугун Урганч шаҳридаги деҳқон бозоридаги санитария ҳамда нарх-наво ҳолатлари  ўрганилди. 


Депутат сотувчи ва харидорлар билан суҳбатлашиб, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси хавфини бартараф этиш бўйича барча зарур чоралар кўрилаётгани, муҳими ваҳимага берилмасдан, тушкунликка тушмасдан, талаб этилаётган санитария-гигиена қоидаларга оғишмай амал қилиш зарурлигини таъкидлади.


ЎзМТДП Хоразм вилоят
Кенгаши ахборот хизмати.


Айни пайтда Хоразм вилоятининг Марказий деҳқон бозори ва туман деҳқон бозорларида бирламчи истеъмол маҳсулотлари, хусусан, картошка 2800-3500 сўмдан, пиёз 2000 минг сўмдан, сабзи 1000 сўмдан катта юк машиналарида сотилмоқда. Департамент органлари ходимлари томонидан нархларни бир хил ушлаб туриш қатъий назоратга олинган. 
Аҳоли ўртасида асоссиз хабарлар тарқалишини олдини олишда департамент, солиқ органлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳ  ва маҳаллий  ҳокимликлар томонидан захира базаси орқали бирламчи савдо узлуксизлиги таъминланмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида картошканинг бир килограмми 5000 сўмдан сотилаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш масъул ташкилотлар раҳбарлари томонидан доимий назоратда.
Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ваҳимали ва асоссиз фейк хабарларни тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд.
Ҳурматли фуқаролар! Сизлардан айни карантин даврида ортиқча ваҳимага берилмасдан, фақат расмий  ахборотларга таянишингизни сўраймиз. Санитария-гигена талабларига қатъий амал қилинг.
Муҳими, уйда қолиб, эҳтиёж асосида савдо қилиш орқали карантинни тинч ўтказиш ўринли.


Кеча 24 март куни Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясининг Урганч шаҳар ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш" бўйича махсус комиссия аъзолари шаҳардаги барча маҳалаларда ва бозор ҳудудида аҳолига 5 минг дона бир марталик тиббий ниқобларни бепул тарқатди.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


Вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимлари ҳам синовли кунларда фуқаролар ва тадбиркорларнинг саломатлигига бефарқ бўлишмади. Солиқ идоралари ходимлари ташаббуси билан вилоятдаги барча Марказий деҳқон бозорларида акция ташкил қилинди. Унда харидорларга бир марталик нам салфетка ҳамда махсус ҳимоя ниқоблари, спирт ва қадоқланган пакетларда исириқлар тарқатилди.

Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида сенаторлар Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартириш тўғрисидаги масалани кўриб чиқди. 

Карантин даврида Хоразм вилоятида барча деҳқон бозорларида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларининг узлуксизлигини таъминлаш, нарх-навони асоссиз ошишини олдини олиш юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси ва вилоят давлат солиқ бошқармаси ходимларидан иборат ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда.

Хоразм вилоятида ҳар бир йўналишсиз такси Санитария эпидемология осойишталик маркази томонидан дезинфекция қилиниб,  дезинфекция қилинганлиги хақида маълумотнома берилгандан сўнггина  қатновга рухсат берилмоқда. Бу эса  коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда ўзининг ижобий самарасини беради.


Ҳурматли фуқаролар!!! 2020 йил 23 мартдан бошлаб Туманлараро йўналишлардаги автобус ва йўналишли такси қатновлари ҳаракати тўхтатилишини маълум қиламиз.

Урганч ва Хива шаҳарларида автобус қатновлари 70 фоизга қисқартирилган ҳолда амалга оширилади.  Жамоат транспорти ўрнига вақтинча вилоят Санитария эпидемология осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.

Ҳар бир йўналишсиз таксига СЭОМ томонидан дезинфекция қилинганлиги хақида маълумотнома берилади.   


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузуридаги штабда Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов билан онлайн брифинг бўлиб ўтди. Унда коронавирус касаллиги Тошкент шаҳридан ташқари Хоразм вилоятида қайд этилгани ҳақида маълумот берилганди.

Koronavirus Info телеграмм каналида маълум қилинишича санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов эфирдан сўнг бу масалага аниқлик киритган. Унинг қайд этишича, Хоразмдаги беморда дастлабки текширув натижалари у коронавирусга чалинганини кўрсатган ва коронавирус беморлари рўйхатига киритилган.

Такрорий текширувда, бошқа тест текшируви натижасида эса унда коронавирус тасдиқланмаган.


Айни вақтда у карантинда сақланмоқда.




Ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги дорихоналардан умуман ҳимоя ниқоби топилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Айни пайтда шаҳардаги дорихоналарнинг деярли барчасида докадан қилинган ҳимоя ниқоблари мавжуд. Дорихоналарда аҳолига докадан қилинган ҳимоя ниқобларини бепул беришса ҳам (“заводской” бўлмаса керак эмас деб) олмасдан кетишига гувоҳ бўлдик. 
Бундан ташқари тикувчилик корхоналари ҳам ҳимоя ниқобларини ҳайрия тарзида тарқатмоқда. Бугун жума куни муносабати билан 12 та дорихоналар томонидан 10 000дан ортиқ ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилди.