Бугун вилоят Маънавият ва маърифат марказида вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулсара Қурбонбоева иштирокида “Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва касбга ўқитиш масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Бугун қадимий ва навқирон Хива шаҳрида анъанавий қовун сайли ўтказилди. “Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” деб номланган ушбу фестивалда хорижлик меҳмонлар, вилоятимизнинг барча ҳудудларидан миришкор деҳқонлар, қовун етиштириш билан шуғулланувчи фермерлар иштирок этди. Ҳар бир шаҳар ва туман ўзларига ажратилган павильонларни байрамона безатиб, ўзларининг ҳудудларида етиштирилган ширин-шакар қовунларнинг кўргазма савдосини ташкил қилдилар.


Хабарингиз бор, яқинда Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон 44-шахмат олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган ҳазорасплик ёш шахматчи Нодирбек Яқуббоев “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони, унинг опаси Нилуфар Яқуббоева “Келажак бунёдкори” медали билан тақдирланган эди. Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов опа-ука шахматчилар ҳамда уларнинг ота-онаси Муродбек Искандаров ва Ёрқиной Рўзметовани жаҳон шахмат олимпиадасида эришилган улкан ғалаба билан яна бир бор муборакбод этиб, пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғаларни топширди.


Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ мажмуасида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов воҳа аҳлини қутлуғ байрам билан табриклаб, ижтимоий –иқтисодий соҳалардаги ислоҳотлар самараси, қўлга киритилаётган ютуқлар ҳақида тўхталди. Байрам арафасида мамлакатимиз Президентининг Хоразмга ташрифи, Жалолиддин Мангуберди ҳайкалининг очилиши ҳамда Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига тамал тоши қўйилиши барча юртдошларимизга кўтаринки кайфият, ғайрат ва шижоат бағишлаганини таъкидлади.

