Click to listen highlighted text!
Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақаларнинг вилоят финал босқичида спортнинг 14 та тури бўйича 2093 нафар ўқувчи ғолиблик учун курашиб, улардан  509 нафари фахрли ўринларни эгалладилар.



Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.


Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Урганч шаҳридаги “SURGE MED”  МЧЖ таъсисчиси, Россиялик ишбилармон Виктор Маркушинни қабул қилди.


   Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилотининг (JETRO) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жун Такахаши бошчилигидаги япон ишбилармонлари билан учрашди. Делегация таркибида “Marubeni Corporation”, “Toyota Tsusko Corporation”, “Mitsui & Co.Ltd”, “Sumitomo Corporation” каби йирик корпорациялар вакиллари бор.

Бугун вилоят ҳокимлигида 20 августь – Тадбиркорлар куни муносабати билан иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этишдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган бир гуруҳ тадбиркорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.



Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойиши билан иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишини таъминлаш, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратиш, инновацияларни жорий этиш, солиқларни ўз вақтида тўлаш, етук мутахассисларни тайёрлашда алоҳида ибрат кўрсатаётган, шунингдек, бизнесдаги муваффақиятлари ҳамда ижтимоий фаоллиги билан барчага намуна бўлаётган 100 нафар тадбиркор “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Бугун 8 млрд га яқин дунё аҳолиси 7 мингга яқин тилда гаплашади. Бу тилларнинг бор-йўғи 100 га яқини давлат тили мақомига эга. Улар   орасида давлат тили сифатида ўзбек тилининг ҳам борлиги, албатта, тилимизнинг нуфузини кўрсатади. 


Файлни юклаб олиш: 401-12-0-q_22-1.pdf [244,51 Kb] (Юклаб олишлар сони: 14)

   Бугун Урганч шаҳридаги “Караван” меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг  ўттиз бир йиллиги олдидан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида “Маънавият оқшоми” тадбири ўтказилди. 


Бугун вилоят ҳокими Фарход Эрманов Хитойнинг “China Machinery Engineering” корпорациясининг (СМЕС) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари  Чен Пенгни қабул қилди. Мазкур корпорация энергетика объектларини қуриш бўйича катта тажрибага эга бўлиб, дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларида фаолият олиб бормоқда.