Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси иш бошлади
Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади. Ушбу ярмаркани ўтказишдан асосий мақсад – янги инновацион ишланмаларни намойиш этиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Ярмарканинг очилиш тадбирида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этиб, кўргазма павильонларидан жой олган маҳаллий саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар намуналари билан танишди, тадбиркорлар билан мулоқотда бўлди.
Кўргазмада Республикамизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган ишлаб чиқарувчилар туризм, автомобилсозлик, қишлоқ хўжалиги техникаси, мебелсозлик, кимё ва тўқимачилик саноати бўйича ўз маҳсулотлари билан қатнашмоқда. Ярмарка эртага ўз ишини давом эттиради.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш