Click to listen highlighted text!
    Жорий йилнинг 14-май куни “Юртимиз корига яраш фуқаролик бурчимиздир!”-дея эзгу ишларга бел боғлаган Хива туманининг жами 34 та маҳалласидан йиғилган 120 нафардан ортиқ меҳнат фаоллари Сирдарё вилоятидаги бошланаётган катта ҳажмли қурилиш ва бунёдкорлик ишларида қатнашиш учун жўнаб кетишди. 
    Сирдарё вилоятидаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари давомида ишчилар зарур иш анжомлари ва озиқ овқат маҳсулотлари  билан тўлиқ таъминланишига қарамасдан, Хива туман ҳокимлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ҳомий тадбиркорлар томонидан Сирдарёга йўл олган меҳнат фаоллари учун қўшимча равишда иш анжомлари ва озиқ овқат маҳсулотлари етказиб берилди. 
   Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан қурилиш ва бунёдкорлик ишларига йўл олган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида йўл кира ҳақлари ҳам мутлақо бепул қилиб берилди. 
   Қурилиш ишларига йўл олган фуқароларга Хива туман ҳокими ҳамда туман бош имом хатиби  қўлини дуога очиб оқ йўл тиладилар.


  Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати 

     Шовот туманида илғор ва инновацион технологиялар асосида кўплаб иссиқхоналар барпо этилиб, фаолият юритиб келмоқда. Уларда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари карантин даврида қатий белгиланган қоидаларга ва гигиенага амал қилган ҳолда қиш ва баҳор мавсумида аҳоли дастурхонига арзон маҳсулотлар тортиқ қилинмоқда.
   Туманда ташкил этилган "Шовот темир бетон қурилиш" МЧЖ қошидаги гидропоник замонавий иссиқхона шулардан бири. Салкам 1 гектар майдондаги иссиқхонада етиштирилаётган помидор ҳосилини кўриб, кўзингиз қувнайди.
 Илғор ва инновацион технологиялар асосида четдан олиб келинган  22 минг туб серҳосил помидор навлари гидропоника усулида, яъни кокос пўстлоғида етиштирилмоқда. Бу ердаги барча жараён тўлиқ автоматлаштирилган.
 Мутахассисларнинг таъкидлашича, оддий усулда етиштирилаётган помидор кўчатларидан 2,5-3 килограмм ҳосил олинса, гидропоника усулида ҳосилдорлик 10-12 килограммгача етади. Экинларнинг пишиб етилиши 20-30 кунга қисқариб, ҳосил олиш даври 50-60 кунга узаяди. Иссиқхонадаги ҳарорат, ўсимликнинг сув ва озуқага талаби чуқур таҳлил орқали аниқланиб, жамланган хулосалар асосида миқдор ҳамда меъёр тажрибали агроном томонидан белгиланади. Турли минераллар билан бойитилган сув томчилатиш усулида ўсимлик илдизига етказилади.Айни кунларда бу ерда етиштирилган помидор бозорга пешма-пеш чиқарилмоқда. Иссиқхонада 12 кишининг доимий бандлиги таъминланган. 
“Бу ерда салкам 1 йилдан буён ишлайман, ойлик маошларимиз ўз вақтида берилмоқда,  халқимиз дастурхонига сифатли ва арзон маҳсулотларни етказиб бераётганимиздан хурсандман, ўз ишимдан фахрланаман” – дейди мамнуният билан Роза Рўзметова

     Боғот туманидан бугун 14май куни 198 нафар кўнгилли ёшлар Сардобани қуришга ёрдам бериш учун йўлга чиқдилар. Боғот туман ҳокимлиги Сардобага келган офатни тезда бартараф этишга йўлланган элдошларимизни қўллаб-қувватлаб бутун Боғотликлар, тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ўзларининг оғзибирлигини яна бир бор намоён қилиб барча турдаги озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар, энг зарур иш қуролларини олиб бердилар. 
     Боғот тумани ҳокимлиги барча ёрдамга чиққан йигитларга ва хайр саховати билан ёрдамга келган инсонларга миннатдорчилик билдирди. Рамазон ойида қилаётган савобли ишга кетаётган йигитлар «Биз Сардобада чиройли уйлар қурамиз. Уларга далда бўлиб, ватан олдидаги бурчимизни бажарамиз. Биз бирлашиб ҳар қандай қийинчиликни енгамиз!» деб йўлга отландилар. 
     «Дўст бошга иш тушганда билинади» мақолига асосланган қон-қардошлик ёрдами ҳаммани руҳлантириб юборди.
    « Оқ йўл!» сизларга Сардоба йўл олган Боғотликлар!


Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

    Бугун Боғот тумани ҳокими О.Холбоев эрталабдан эҳтиёжманд, ҳозирги кунда пандемия сабаб хорижга ишлаш учун кетаолмай қийналаётган фуқароларнинг мурожаатларини эшитди. Ҳар бир оилада нормал ҳаёт тарзини шакллантириш юзасидан фуқароларнинг мурожаатларини ҳал қилиш учун ташкилотларга қатъий топшириқлар берди. Жумладан, иш сўраб мурожаат қилган «Ашхобод»маҳалласида  яшовчи ака-ука Жобборовлар туманда янги иш бошлаган газ қуйиш шахобчасига ишга жойлаштирилди, «Бўка» маҳалласидан Д.Искандарова каби 12та фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал қилинди. Боғот тумани Аҳоли бандлигини таъминлаш марказида рўйхатдан ўтиб, жамоат ишларига жалб қилиш билан ишсизлик муаммоси ўз ечимини топмоқда.
     Туманда секторлар кесимида шакллантирилган рўйхатга кўра, «Саховат ва кўмак» жамғармаси томонидан 1070 нафардан кўп оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда ҳар 10кундан тарқатилиши назорат қилинмоқда.


#УЙДАҚОЛИНГ
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


    Боғот тумани бўйича жами 52 та умумий ўрта таълим мактабларида 30517 нафар ўқувчилар таълим тарбия олмоқда. Бугунги карантин даврида барча мактабларда онлайн дарс машғулотлари самарали ўтказилмоқда.
   Бугун Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев тумандаги 25-сон мактабнинг сунъий қопламали(газон) майдонида мактабларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича туман ХТБ мудири Т.Мирзаев билан биргаликда семинар йиғилишини ўтказди.Семинарда имкониятдан келиб чиқиб, спорт ўйинлари учун газонлар барпо қилиш, мактаб ҳожатхоналарини таъмирлаш юзасидан қилинаётган ва режалаштирилган ишлар таҳлил қилинди.Бугунги кунга қадар 5та мактабда газон қурилган,7та мактаб ҳудудида олдиндан бор, 19та мактабда қурилиш ишлари бошланганлиги айтилди.Ҳоким ёрдами билан ёмон ҳолатдаги 8та мактабда янги ҳожатхона қурилмоқда. Бугунги кунда тумандаги барча мактабларда 2020-2021 янги ўқув йилига тайёгарлик бошлаб юборилди.
#УЙДАҚОЛИНГ
Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Юртимизда азал азалдан эл юрт иқболи учун ўз ҳиссасини қўшган ва қўшиб келаётган фидоий меҳнат фахрийларини улуғлаш, муносиб ташаккурлар билдириш анъана тусига айланган. Ушбу анъанани муносиб давом эттириш мақсадида педагоглик соҳасида 50 йилдан ортиқ тажрибага эга, меҳнат фаолиятининг катта қисмини Хива туманида жойлашган 8 сонли мактабда 41 йил давомида “Она тили ва адабиёти” фанидан сабоқ берган, ўзининг ижодий ишлари билан мустақиллигимизга муносиб ҳисса қўшган фахрий устоз Юсуфбой ота Каримов Хива туман ҳокимлиги томонидан махсус ташаккурнома билан тақдирланди. 

 Бу йил 92 ёшни қаршилаётган Юсуфбой ота ташаббускор ва янгиликка интилувчанлиги, ўқитиш жараёнида янги методлардан фойдаланиши, зарур ҳолларда мавзу доирасида ўзи янги методларни кашф этиши билан ўз касбдошларига ёрқин намуна бўлиб келган. 
 Барчага ибрат намунасида кўрсатишга арзигулик умрни яшаётган Юсуфбой ота Каримовга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва эътироф нафақат лавҳамиз қахрамонини балки сизу бизнинг ҳам дилимизни янада равшан қилганига шубҳамиз йўқ.   

Хива туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

    Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 42-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди. Мазкур масала юзасидан ижтимоий тармоқларда турли хилдаги фикрлар билдирилмоқда. Тўғри, билдирилаётган фикрлар мақола муаллифларининг шахсий фикрлари ҳисобланади. Аммо муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси ваҳима кўтарадиган даражадаги нарса эмас. Унда мамлакатда қабул қилинадиган ҳар қандай қонун, қарор, фармойиш ва бошқа ҳужжатлар давлат тилида расмийлаштирилиши, акс ҳолда, уларга нисбатан маъмурий жазо қўлланилиши назарда тутиляпти. Ўзбекистонда “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганига 30 йилдан ошган бўлса, ушбу қонуннинг ижросини таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан нима учун маъмурий жазо қўлланилмаслиги керак?

    Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни  ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан онлайн байрам тадбири ўтказилди. Онлайн байрам тадбирида Хоразм вилоятидан ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирок этиб, Президентимизнинг табрик нутқини тингладилар.
  Давлатимиз раҳбари тадбир қатнашчилари ва бутун халқимизни бугунги сана билан табриклади.
    Шундандан сўнг вилояти ҳокими Фарход Эрманов, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва ҳарбийлар Урганч шаҳридаги Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган ўғлонлар хотирасини ёдга олиб, уларга ҳурмат бажо келтиришди.  
   Тадбирдан сўнг отахонларимиз бир пиёла чой устида суҳбат қуришди.

    9 май–“Хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Қўшкўпир туманида истиқомад қилувчи  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 102 ёшли Бозор ота Полвонов ҳамда 95 ёшли Вафо Искандаровларнинг ҳолидан хабар олинди. Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, секторлар раҳбарлари, нуроний, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи уруш фахрийларини самимий табриклаб, уларни моддий рағбатлантирдилар. Дастлаб, муҳтарам Президентимизнинг уруш қатнашчиларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг,  10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорда пул мукофоти, 22 млн сўмлик олтин соат,  махсус аравача, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт анжомлари берилди. Шунингдек, “Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши  қаҳрамонлари” ва “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан ғалабага қўшган ҳиссалари”  китоби тақдим этилди. Энг муҳими, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан берилган медаллари уруш қатнашчиларининг кўнглини қувончга тўлдирди. Фахрий отахонларимиз қўлини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлиб, саломатлик ҳукмрон бўлишини, фаровонлик, гўзал ҳаётга, меҳр-оқибатли, саховатли халқимизга кўз тегмаслигини тиладилар.

  Иккинчи жаҳон урушида қозонилган  Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов вилоятда истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари хонадонида бўлиб, давлатимиз раҳбари йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди ва  Президентимизнинг жорий йил 30 мартдаги ”Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида 10 миллион(ўн миллион) сўм миқдорида пул мукофоти, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг “1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги” медаллари, “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” номли китоб-альбоми, “Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари” номли китоб ва эсдалик совғалар, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз томонидан бизга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда, - дейди кўзида қувонч ёшлари билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Собир ота Қурбонов.