Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Жорий йилнинг 15-16 март кунлари вилоятнинг туристик салоҳияти, янги туризм йўналишлари ва ҳудуддаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан республика туризм соҳаси субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг таништириш мақсадида Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” ва Хива шаҳридаги “Нуруллабой” мажмуалари ҳамда “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонаси шунингдек, бошқа янги туризм йўналишлари бўйлаб инфо-тур ташкил этиш режалаштирилган.


Бугун Урганч Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида тажриба тариқасида танлов асосида ҳокимлик тизимида раҳбарлик лавозимига   кадрлар захирасини шакллантиришга доир тадбир бўлиб ўтди. Хусусан, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари лавозимига номзод кадрларнинг сиёсий дунёқараши, тарих ҳамда давлат ва жамият қурилишини ҳуқуқий асослари бўйича билимлари қай даражада эканлиги,  тест синовлари асосида ўрганилди. 


Хоразм вилояти мусиқали драма театри биноси олдида карнай-сурнай садолари ҳамда анвойи гуллар билан йигит-қизлар шаҳар ва туманлардан ушбу санъат кошонасига ташриф буюрган хотин-қизларни кутиб олди.

Байрам тадбири иштирокчиларини вилоят ҳокими Ф.Эрманов самимий қутлади. 

Бугунги кунда вилоятимиз хотин-қизларининг ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларни жадаллаштиришда, "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" ҳамда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" дастурларининг ижросини таъминлашдаги фаоллиги, инвестицияларни, фан-техника ютуқларини ишлаб чиқаришга татбиқ этишга ҳаракат қилаётганликлари, ёш авлодни ҳар томонлама баркамол вояга етказишда билим-тажрибаси, маҳоратидан самарали фойдаланган ҳолда фаолият юритаётганлиги алоҳида қайд этилди. 

Шуниси қувонарлики, кейинги йилларда кичик бизнес, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг сафи кенгаймоқда. Айни пайтда энг чекка қишлоқларда ҳам саноат корхоналари барпо этилиб, уларга замонавий дастгоҳлар ўрнатилиб, хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилаяпти. Айниқса, касб-ҳунар коллежларини тамомлаган қизларнинг кўпчилиги ўз бизнесларини бошлаб юборишлари қўллаб-қувватланмоқда. 


Урганч шаҳрида бўлиб ўтган конференцияда Ўзбекистон Экологик партиясининг Хоразм вилояти ҳудудий ташкилоти тузилди. 
Анжуманда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгашининг жорий йил 23 февраль куни бўлиб ўтган пленумида қабул қилинган қарорнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича маълумот берилди. 
Айниқса, вилоятда экологик аҳволни яхшилаш, Орол денгизи атрофида амалга оширилаётган кўкаламзорлаштириш ишларида фаол қатнашиш, мавжуд экологик муаммоларни ҳал этишда фаол бўлиш муҳимлиги қайд этилди. 
Анжуманда партиянинг вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари, унинг раиси ва ўринбосарлари, назорат-тафтиш комиссиялари аъзолари сайланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2018 йил 26 апрелда қабул қилган "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори бу борада замин соҳиблари учун дастуриламал бўлмоқда. Шу асосда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларига ерлардан мақсадли фойдаланилиши, экинларнинг уруғлари, мевали дарахтлар кўчатларининг юқори агротехник муддатларда экилиши, чорва ва паррандалар бош сонлари кўпайтирилиши жараёнларини мониторинг қилиб бориш, "Томорқа хизмати" масъулияти чекланган жамиятларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишда ишлаб чиқарувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари юклатилган.


Сессия ишини халқ депутатлари вилоят Кенгашининг раиси, вилоят ҳокими Ф.Эрманов бошқариб борди.

Сессияда вилоятимизда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг ҳолати, унинг сифат ва самарадорлигини ошириш бўйича истиқболдаги вазифалар атрофлича муҳокама этилди. 


Ҳар гал қадим шаҳримизга, шу жумладан, ўзим раҳбарлик қилаётган "Мирзабоши" меҳмонхонасига чет эллик меҳмонлар келганида кўнглимда хорижий мамлакатларга бориш фикри туғён урар эди. Айниқса, Францияга саёҳат қилишни бола-лигимдан, ёшлигимдан орзу қилар эдим. Яқинда ушбу орзуим амалга ошди. Бир гуруҳ фаол, ташаббускор аёллар билан ана шу гўзал мамлакатга сафар қилиш бахтига муяссар бўлдим. Яна ҳам қувончли ва фахрли томони шунда эдики, сафардан кўзланган асосий мақсадимиз - бу мамлакатдаги сайёҳлик мажмуаларида бўлиб, ўзаро тажриба алмашиб, юртимизга янги инвестициялар олиб киришдан иборат эди.


Боғот туманида қад ростлаган ёпиқ сув спорти саройининг очилиш тадбирида туман ҳокимлиги, спорт соҳаси мутахассислари ва таниқли спортчилар, меҳнат фахрийлари, ёшлар иштирок этди. 

Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокимлиги, спорт соҳаси вакиллари кейинги йилларда қишлоқларда аҳоли ва ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун замонавий спорт иншоотлари, ўйингоҳлари қурилаётганлиги тармоқ ривожида ҳам алоҳида аҳамият касб этаётганлигини ҳамда янги истеъдодлар кашф этилаётганлигини алоҳида қайд этишди.


Бугунги кунда барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари тизимида ҳам фаолият такомиллашмоқда. Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил равишда амалга оширилмоқда. Бу жараёнда тизимга янги инновацион технологиялар ҳам босқичма-босқич татбиқ этилмоқда. Жумладан, Урганч шаҳрининг марказий кўчалари, хиёбонлари ва даҳаларида вилоят ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизматининг мунтазам фаолият кўрсатадиган масканлари ўрнатилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан вилоят маънавият ва маърифат марказида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишга бағишланган тарғибот-семинари ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгашларининг депутатлари, бошқарма ва ташкилотларнинг раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок қилдилар. Тарғибот семинарини вилоят ҳокимининг ўринбосари С.Салаев бошқариб борди.