2018-йил 2-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (5.2мб, PDF)
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14918 тани ташкил қилиб, шундан 14198 таси ёки ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 95,1 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 3580 та (24,0 фоизи), саноат 2351 та (15,8 фоизи), қурилиш 1544 та (10,3 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги1139 та (7,6 фоизи) соҳаларига тўғри келади.
Жорий йилнинг бошига нисбатан фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 524 тага (3,8%) га ошган ҳамда уларнинг умумий сони 14198 тани ташкил этган.
Фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий улуши Урганч шаҳрида (23,9%),Урганч (10,4),Хива (9,9%) туманларида кузатилмоқда.