
Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 14448 тага етди, шундан фаолият кўрсатаётганлар сони 13958 тани ёки жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 96,6 фоизини ташкил қилди.
Рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (жами рўйхатга олинган юридик шахсларнинг 23,8 фоизи), саноат (15,4 фоизи), қурилиш (10,0 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги (7,6 фоизи) соҳаларига тўғри келади.
2017 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган ва фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар иқтисодиёт тармоқлари бўйича қуйидагича тақсимланади: