Ялпи ҳудудий маҳсулот
Ялпи ҳудудий маҳсулот
2018-йил 1-квартал статистик ва таҳлилий ахборотлар (2.2мб, PDF)
Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йил январь-мартда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) ҳажми 1858,7 млрд. сўмни ташкил этди ва 2017 йилнинг январь-мартига нисбатан ўсиш суръати 106,1 фоизга тенг бўлди.
2018 йил январь-март ойларида ЯҲМ дефлятор индекси 121,9 фоизни ташкил қилди. 2018 йил январь-март ойлари учун ЯҲМнинг
иқтисодий фаолият турлари бўйича ўсиш суръатлари
(фоиз ҳисобида)
Иқтисодиётнинг асосий тармоқларида кузатилган ўсиш суръатлари
ЯҲМ ўсишида асосий омил бўлиб хизмат қилди. Жумладан, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги тармоғининг ўсиш суръати 100,9 фоиз, (ЯҲМ таркибидаги улуши – 12,8 фоиз), саноат – 117,3 фоиз (25,7 фоиз), қурилиш – 98,2 фоиз (8,2 фоиз), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар – 102,3 фоиз (9,5 фоиз), ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа – 104,2 фоиз (11,4 фоиз) ва хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар – 105,1 фоиз (32,4 фоиз) ни ташкил қилди.
2018 йил январь-март ойларида вилоят ялпи ҳудудий
маҳсулотининг иқтисодий фаолият турлари бўйича таркиби
млрд.сўм | 2017 йил январь-мартига нисбатан фоиз ҳисобида | ||
2017 йил январь-март | 2018 йил январь-март | ||
I. Ялпи ҳудудий маҳсулот, жами | 1437,0 | 1858,7 | 106,1 |
шу жумладан: | |||
Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати | 1370,8 | 1761,8 | 106,1 |
Маҳсулотларга соф солиқлар | 66,2 | 96,9 | 106,8 |
II. Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати | 1370,8 | 1761,8 | 106,1 |
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги | 170,9 | 224,7 | 100,9 |
Саноат (қурилишни қўшган ҳолда) | 411,5 | 597,6 | 111,4 |
саноат | 285,1 | 452,8 | 117,3 |
қурилиш | 126,4 | 144,9 | 98,2 |
Хизматлар | 788,4 | 939,5 | 104,4 |
савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар | 134,5 | 167,8 | 102,3 |
ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари | 185,3 | 201,3 | 104,2 |
бошқа хизматлар | 468,7 | 570,4 | 105,1 |
ЯҲМ ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 47,6 фоизи кичик тадбиркорлик (бизнес) ҳиссасига тўғри келди, бу кўрсаткич 2017 йил январь-март ойларида 52,4 фоизни ташкил қилган.
2018 йилнинг январь-март ойларида ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасинин улуши 53,3 фоизни ташкил қилди, бу эса 2017 йилнинг январь-мартига нисбатан 4,2 пунктга камдир (57,5 фоиз). Жумладан, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа хизматлари 2,1 пунктга камайди ва ҳисобот даврида 11,4 фоизни ташкил қилди.
Хизмат кўрсатувчи бошқа тармоқлар улуши 2017 йил январь-март ойларидаги 34,2 фоиздан 2018 йил январь-март ойларида 32,4 фоизга тушди.
Бош саҳифага қайтиш