БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ ҚАДРЛИ САРДОБАЛИКЛАР!
Боғот туманидан бугун 14май куни 198 нафар кўнгилли ёшлар Сардобани қуришга ёрдам бериш учун йўлга чиқдилар. Боғот туман ҳокимлиги Сардобага келган офатни тезда бартараф этишга йўлланган элдошларимизни қўллаб-қувватлаб бутун Боғотликлар, тадбиркорлар, саховатпеша инсонлар ўзларининг оғзибирлигини яна бир бор намоён қилиб барча турдаги озиқ-овқатлар, кийим-кечаклар, энг зарур иш қуролларини олиб бердилар. Боғот тумани ҳокимлиги барча ёрдамга чиққан йигитларга ва хайр саховати билан ёрдамга келган инсонларга миннатдорчилик билдирди. Рамазон ойида қилаётган савобли ишга кетаётган йигитлар «Биз Сардобада чиройли уйлар қурамиз. Уларга далда бўлиб, ватан олдидаги бурчимизни бажарамиз. Биз бирлашиб ҳар қандай қийинчиликни енгамиз!» деб йўлга отландилар.
«Дўст бошга иш тушганда билинади» мақолига асосланган қон-қардошлик ёрдами ҳаммани руҳлантириб юборди.
« Оқ йўл!» сизларга Сардоба йўл олган Боғотликлар!Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
«Дўст бошга иш тушганда билинади» мақолига асосланган қон-қардошлик ёрдами ҳаммани руҳлантириб юборди.
« Оқ йўл!» сизларга Сардоба йўл олган Боғотликлар!Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Бош саҳифага қайтиш