Бугун яна бир нодавлат тиббиёт муассаса "SEVINCH MEDICAL CENTER" клиникаси ўз фаолиятини бошлади. Тиббиёт муассасанинг очилиш маросимида Хоразм вилояти ҳоким Фарход Эрманов ва мутасадди ташкилот раҳбарлари хамда тиббиёт ҳодимлари иштирок этди. Клиникада амбулатор ва стационар шароитда абдоминал хирургия, урология, травматология, УЗИ, клиник лаборатори, неврология, гинекология, физиотерапия, пластик хирургия йўналишлари бўйича ахолига тиббий хизмат кўрсатилади.

Фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларини ривожлантириш ва қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг ҳамжиҳатликда кўп йиллар самарали ҳамкорликда фаолиятларини кенгайтириш, кутубхоналар ишининг муаммолари, уларнинг инновацион ривожланиш йўлларини излаш мақсадида ташкиллаштирилган конференцияда 10 та хорижий мамлакатлардан, жумладан Америка Қўшма Штатлари, Латвия, Белоруссия, Покистон, Германия, Козоғистон, Тожикистон, Туркия, Россия Федерацияси ва бошқа давлатлардан келган 25 нафар хорижлик соҳа мутахассилари иштирок қилмоқдалар.
Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар, докторантлар, тадқиқотчилар ва худудий ахборот-кутубхона муассасалари раҳбар ва мутахассислари учун “Springer Nature”, “Emerald Publishing” маълумотлар базаси билан ишлаш имкониятлари мавзусида маҳорат дарслари ўтказилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раисининг ўринбосари Б.Захидов раҳбарлигида 2019 йилнинг 25 апрель куни соат 10:00 да Хива туманида жисмоний ва юридик шахслар билан банк хизматлари бўйича сайёр қабул бўлиб ўтади. Жисмоний ва юридик шахсларни мазкур сайёр қабулга таклиф этамиз.
Манзил: Хива туман Ахборот технологиялар коллежи биноси. Мурожаат учун телефон: 0 (362) 224 58 31
Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Хонқа туманида сайёр қабул ўтказди. Унда фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан масалаларни кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун шаҳар ва туман ҳокимлари, секторлар ҳамда идора ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.
Сайёр қабулга келган фуқаролар дастлаб шаҳар ва туман ҳокимлари, масаласига кўра тегишли ташкилотлар масъул ходимларига мурожаат қилди. Мурожаат туман ва тегишли ташкилот миқёсида ҳал этилмаган ҳолатда бу масалани вилоят ҳокими ўз ваколати доирасида кўриб чиқди.
Бугун Гурлан туманида қишлоқ хўжалигининг биринчи хосили бўлган пилла қурти тарқатилди.
Фаолият кўрсатаётган 22 та инкубациялар ичидан ўз фаолиятини кўп йиллардан буён намунали бажариб келаётган 8 тасига ҳокимлик томонидан рағбатлантириш мақсадида ҳар бирига кондиционер (инкубация ичида хаво температурасини бир хилда сақлашни таминлаш учун) совға қилинди.
Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 173 ва 177 кварталда яшовчи фуқаролар томонидан 2019 йилнинг 3-8 апрель кунлари ҳудуддаги йўлларнинг ҳолати, электр ва ичимлик сув таъминотининг яхши эмаслиги тўғрисида интернет тармоқларида шикоятлар билан чиқишлар қилинган эди.
Вилоят ҳокимлиги томонидан мутасадди ташкилотлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда ушбуҳолат атрофлича ўрганишлар олиб борилиб, қуйидагилар аниқланди:
2011 ва 2015 йилларда Урганч шаҳрида қурилиш ободонлаштириш ишлари олиб борилган бўлиб, шаҳарнинг Бош режасига асосан янги кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланган маҳаллаларда яшовчи фуқароларга Урганч шаҳрининг 173ва 177 кварталлар ҳудудларидан белгиланган тартибда ер майдонлари ажратилиб, ҳозирги кунда 173 кварталда 214 та, 177 кварталда 48 та хонадонда фуқаролар истиқомат қилмоқдалар.
Урганч шаҳрининг ушбу ҳудудларида аҳолини ичимлик суви, электр энергия ва бошқа зарур ижтимоий-маиший инфраструктура билан таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Жумладан, ҳудудлардаги электр таъминоти бўйича тегишли электр узатиш тармоқлари ҳамда трансформаторлар билан таъминланган.
173 кварталда 2019 йил давомидафақат 1 марта05.01.2019 йил соат 11:30дан 14:18 гача энергетика тизимида электр энергия танқислиги пайтида чеклаш киритилганхолос. Бошқа пайтларда ҳудудлар узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминланмоқда.
Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Санъатбек Салаев ўзи ўқиган Хива туманидаги 9-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ китоб совға қилди.
С.Салаев ўқувчилар ва педагоглар билан суҳбатлашар экан, бугунги адабий жараён ва мутолаа маданияти хусусида тўхталиб, китоб маънавиятни юксалтирувчи бебаҳо хазина эканини алоҳида таъкидлади.
– Кутубхонамиз ўзбек ва жаҳон адибларининг сара асарлари жамланган адабиётлар билан янада бойиганидан хурсандмиз, – дейди мактаб директори Махмуджон Машарипов. Зеро, адабиёт, бадиий асарлар комиллик сари бошловчи маънавий сарчашмадир.
Бугунги кунда Хитой ва Ўзбекистон алоқалари ҳар жиҳатдан мустаҳкамланиб бормоқда. Бунда икки давлат раҳбарларининг ўзаро мулоқоти, олий даражадаги учрашувлари чоғида эришилган келишувлар муҳим асос бўлаётир.
Бугун вилоят ҳокими Ф. Эрманов хитойлик инвесторлар Wang JIANLI ва Meng JUNFENG билан учрашди. Учрашув давомида инвесторлар пахтани қайта ишлаб ундан тайёр махсулот ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш истагини ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан ўз режалари айтиб ўтишди.