Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Рамазон ҳайити муносабати билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология марказининг Хоразм филиалида даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олди.
Вилоят ҳокими соғлигини тиклаш, даволаниш зарурати туфайли улуғ айём кунларини шифохонада ўтказаётган элдошларимиз билан самимий суҳбатлашди, уларни Ийд ал -Фитр билан табриклаб, байрам совғаларини топширди. Даволанувчилар кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдириб, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, халқимиз фаровонлигини тиладилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш