Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Буюк Британиянинг “Конкрит Канвас” компанияси таъсисчиси Иан Вудкокни қабул қилди.
Ушбу компания АҚШ, Россия, Хитой, Бразилия ва бошқа мамлакатларда ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиб, инновацион технология асосида рулон шаклидаги бетон қопламаларни ишлаб чиқаради. Ушбу маҳсулот оддий бетон қоришмага қараганда таннархи арзонлиги, ташиш қулайлиги, монтаж ишларини қиш мавсумида ҳам олиб бориш мумкинлиги каби қатор афзалликларга эга бўлгани боис, дунёнинг 80 та давлатида қўлланилади.
Учрашувда ирригация ва мелиорация тизимлари, шаҳар коммунал хўжалигида кенг ишлатиладиган бундай инновацион маҳсулотни вилоятимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш