Click to listen highlighted text!

kun.uz сайтида “Шамол уйимизга эсса, нафас ололмаяпмиз”-янгибозорликлар ғишт заводларининг зарарли таъсиридан аъзият чекмоқда сарлавҳа остида чоп қилинган мақоласи юзасидан муаммони жойида ўрганиш учун  вилоят ДСЭНМ, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Электр тармоқлари бошқармасидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, Янгибозор туманидаги мавжуд вазият билан танишди. Ўрганиш давомида туман ҳокими Ў.Машарипов ва вилоят ҳокимининг матбуот котиби иштирок қилди. Ҳақиқатдан ҳам мақолада кўрсатилган муаммолар “Янгиёп” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳолини ташвишга солаётгани, ғишт ишлаб чиқариш цехлари фаолияти экологияга салбий таъсир кўрсатаётгани маълум бўлди. Буларнинг олдини олиш ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ва қонуности ҳужжатлари талабларини бажарилишини таъминлаш мақсадида, “Бўзқалъа муҳандиси” хусусий фирмаси, “Мирза Ҳалилло ўғли” ,  “Амин Бўрон Мирзо” хусусий корхоналари билан суҳбатлашиб, “Чиқиндиларни жойлаштириш атмосфера ҳавосига чиқарадиган чегаравий миқдори”, /ПДВ/ ва “Чиқиндиларни жойлаштириш лимити” (ПДО) меъёрий лойиҳалари ишлаб чиқиш ва давлат экологик экспертизасини ижобий хулосасини олиш, корхонада атмосфера ҳавосига зарарли моддалар чиқарувчи манбаларга тозалаш ускунасини ўрнатиш, мўрининг пастки қисмини таъмирлаш ва герметиклигини мустаҳкамлаш, корхона ҳудудида чиқиндиларни вақтинча сақлаш учун етарлича махсус идишлар ўрнатиш, алоҳида сақлаш учун махсус жой ташкил қилиш, “Тоза ҳудуд” ДУК Янгибозор тумани филиали билан чиқиндиларни олиб кетиш, ташиш борасида шартнома тузиш бўйича 5 сентябргача муддат берилди. Аҳолининг норозилигига сабаб бўлаётган мазкур муаммоларни бартараф этиш учун зарур чоралар кўрилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда Урганч шаҳридаги “Дўстлик ва ННТлар уйи” биносида “Ислоҳотлар жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг роли ва ижтимоий шерикликни амалга оширишдаги муаммолар ҳамда ечимлар” мавзусида қўшма йиғилиш ўтказилди. 

Тобора яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги байрамига воҳамиз бунёдкорлари ҳам ўзига хос муносиб меҳнат тўёналари тайёрламоқдалар. Хива туманида туман жиноят ишлари ва маъмурий суди биносининг очилиши тантанаси бўлди. Унда Хоразм вилояти ҳамда шаҳар ва туманларининг жиноят , фуқаролик, иқтисодий, маъмурий судлари судьялари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди. Вилоят ҳокими Ф.Эрманов мамлакатимизда, шу жумладан вилоятимизда қонун устиворлиги, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан кенг кўламда изчил ислоҳотлар ўтказилаётганлиги, айниқса суд тизими соҳасини янада такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилаётганлигини алоҳида таъкидлаб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам –Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги билан самимий қутлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш соҳасида узоқ йиллар фаолият кўрсатган меҳнат фахрийлари Рўзимат Худойберганов, Саломат Маматовалар ўз ҳаётий тажрибалари, фойдаланишга топширилган Хива суди биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя этиш, адолатли қарорлар қабул қилиш учун барча шароитлар яратилганлигини мамнуният билан гапирдилар. Туман ҳокими Озод Матёқубов суд биносини ташқи ва ички томонларини кўздан кечириш жараёнида янгидан шаклланаётган туман маркази кўркига кўрк қўшиб турганлиги, бу бино билан ёнма ён туман ички ишлар бўлими, прокуратура ходимлари учун ҳам янги бинолар қад ростлаётганлигини билдирди. Суд биносини қисқа муддатда сифатли ва кўркам ҳолда бунёд этишган Ҳикмат Худойберганов бошлиқ “Хивачинободбиносервиз” корхонаси қурувчиларига қимматбаҳо совғалар топширилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов иштирок этди. 

“Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” савдо кўргазмаси халқимизнинг ўзига хос деҳқончилик мактаби, дунёга машҳур қовунларимиз, Хоразм деҳқонининг, умуман хоразмликларнинг нозик диди, малакаси ва меҳмондўстлигининг намойишидир.


Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш ва бу орқали маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар эътиборини жалб этиш мақсадида Хива шаҳрида ҳар йили айни қовун пишиғида анъанавий тарзда қовун сайли ташкил қилинади. Ушбу фестиваль ҳудудга сайёҳлар оқимини ошириш, воҳанинг қадимий полизчилик тажрибасини, ширин-шакар полиз ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб тур ва навларини кенг оммалаштиришга хизмат қилади.


– Тўғрисини айтсам, шу пайтгача дунёнинг кўпгина давлатларида бўлиб қовуннинг шунча тури борлигини билмаган ва барчасини бир жойнинг ўзида тановул қилмаганман, – дейди германиялик сайёҳ Доминик Қуосдорф. – Хивага саёҳатим жараёнида шундай байрамда иштирок этаётганимдан жуда бахтиёрман. Ҳар бир қовуннинг мазаси ўзига хос. Айримлари жуда ширин. Бу таъмлар ва бу ердаги кўриниш, мезбонларнинг меҳмондўстлиги бир умр ёдимда қолса керак.


Хоразм қовунчилигини кенг тарғиб қилиш орқали маҳаллий ва хорижий сайёҳларни эътиборини қаратиш ва сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбир доирасида полиз экинлари ва турли боғ меваларининг янги узилган, қуритилган ва қайта ишланган кўринишдаги маҳсулотларидан иборат “Гурвак – Хоразм қовунчилигининг рамзи” савдо кўргазмаси ўтказилмоқда.


Деҳқонлар ва амалиётчи олимлар қовуннинг унутилган навларини тиклаш, экспортбоп янги навларини яратиш ва кўпайтириш устида ишламоқда. Селекционер олимлар томонидан ҳосилдорлиги юқори бўлган, ноқулай об-ҳаво шароитлари, айниқса, оқпалак касаллигига чидамли, экспортбоп “Гурлан”, “Амударё”, “Гулоби Хоразми”, “Саховат”, “ Заргулоби” навларининг яратилгани бу борадаги изланишларга ёрқин мисолдир. Хозирда вилоятда қовуннинг 125 тури мавжуд.


АТ «Алоқабанк» раҳбарияти кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ва улар фаолиятини янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида 2019 йилнинг 15 август куни Банк мижозлари билан учрашув ўтказишни режалаштирган. Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар, саволлар, таклиф ва бошқа масалалар юзасидан банк раҳбарларига шахсан мурожаат қилишлари мумкин.


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан 2019 йил 30 август куни ижро ҳужжатларига асосан мол-мулкни сотиш учун савдо ташкилотини танлаш юзасидан Танлов ўтказилади: 

Танловда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган, олти ойдан кўп муддат фаолият юритаётган турғун савдо шахобчаси ва НКМ мавжуд бўлган юридик шахслар қатнашиши мумкин.


Бекзодбек ўғлим! Сени олдинда катта синовлар кутиб турибди. Энди навбат фақат олтин медалга! Шу билан бирга Сенинг синфдош, тенгдошларинг орасидан ҳам издошларинг кўпайишига, юртимиздан Ал-Хоразмий, Беруний каби буюк сиймолар ишини давом қилдирадиган кучли олимлар етишиб чиқишига ишонч билдираман, олтин медални олиб Ўзбекистонимиз байроғини юксакларга кўтариб ватанимизни халқаро имижини янада танитишингга ишонаман ва бу учун қўлимиздан келганча сенга елкадош бўлиб кейинги ютуғинг учун машина совға қиламан дея ваъда берди Ф.Эрманов.
Шундан сўнг Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ўйинлари иштирокчиси, кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори Гулноза Матниёзованинг маҳоратини эътироф этиб, унга вилоят ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда Урганч шаҳридан 2 хонали уйнинг калитини топширди.

Ҳурматли юртдошлар! 2019 йил 16 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Кабирджанов Хасан Муротовичнинг иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтади. Бюро фаолияти бўйича сизларни қизиқтирган саволлар бўлса сайёр қабулда фаол қатнашишларингизни сўраб қоламиз.

Сайёр қабул соат 10:00 – 16:00 га қадар Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси биносида бўлиб ўтади.


  “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ маъмурияти Қурбон ҳайити байрами кунларида кўпроқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналишида 556/555 сонли қўшимча поездлар қатновининг йўлга қўйилганлигини маълум қилади. Бу ҳақда “Oʻztemiryoʻlyoʻlovchi” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банк раиси ўринбосари Б.Э.Захидовнинг Марказий банк Хоразм вилояти Бош бошқармаси биносида 2019 йил 16 август куни соат 10:00 да жисмоний ва юридик шахслар вакиллари билан банк хизматлари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтади.