Хоразм тажрибаси Республикада лойиқ деб топилди
2018-2019 ўқув йили Хоразм вилояти халқ таълими тизими учун муваффақиятли йил сифатида якунланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг якуний хулосасига кўра Хоразм вилояти умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш бўйича юқори натижа кўрсатди.
Шунингдек, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси умумтаълим муассасаларининг миллий рейтинги натижаларига кўра юқори ўринларни эгаллаган ТОП 20 таликка кирган мактабларнинг 7 таси, 35 фоизи Хоразм вилояти мактабларидир. Республикадаги кучли 100 та мактаб орасидан вилоятдан 17 та мактаб жой олди. Бу кўрсаткич вилоят халқ таълими тизимидаги илк маротаба эришилган юқори натижадир.
Ушбу натижаларга эришилганининг асосий заминида вилоят ҳокими Ф.Эрмановнинг шахсан назорати ва ташаббуси билан таълим сифатини яхшилаш учун қилинган сайъ-ҳаракатлар асос бўлди. Вилоят ҳокими ташаббуси билан 11-синф битирувчиларини олий таълим муассасаларига кириш учун тайёргарлик жараёни 7 босқичда ташкил қилинди ва бу жараён шахсий назоратига олинган эди. Барча битирувчилар давлат тест марказининг тест олиш тартибида 67 мингдан зиёд тест саволларини ечдилар. Ҳар бир босқичдан кейинги натижалар таҳлил қилинди, билиш бўшлиқлари аниқланиб, қўшимча машғулотлар ташкил қилинди ва бунинг натижасида ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи кескин ошиб, Халқ таълими вазирлиги томонидан Хоразм тажрибаси Республика миқёсида оммалаштиришга лойиқ деб эътироф этилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Бош саҳифага қайтиш