Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг икки вилояти ишлаб чиқарувчилари ўртасида 15,5 миллион АҚШ долларидан зиёд шартномалар имзоланди.
Ўзбекистон ва Қозоғистонни азал-азалдан нафақат қўшничилик, балки ўзаро ишонч муҳитига асосланган, изчиллик билан мустаҳкамланаётган дўстона ва шерикчилик алоқалари ҳам боғлаб турибди. Халқларимиз қадимдан ёнма-ён, ўзаро аҳилликда умргузаронлик қилиб келмоқдалар. Иккала давлат раҳбарларининг ташаббуси асосида икки мамлакат минтақалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари тобора мустаҳкамланмоқда. Ўзбекистондан Қозоғистонга, Қозоғистондан Ўзбекистонга турли даражадаги делегацияларнинг ташрифлари амалга оширилди.