Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Қалъажиқ қалъасида кино шаҳарчаси очилди

  • Qog'ozga chop etish

   Бугун Хоразмнинг энг қадимий қалъаларидан бири – Қалъажиқ қалъаси ёнида барпо этилган кино шаҳарчаси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанада  вилоят ҳокими Фарход Эрманов, Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, таниқли киноижодкорлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.




   Боғот тумани ҳудудида жойлашган ушбу кино шаҳарчада шоир, файласуф, кураги ерга тегмаган полвон Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва ижодига бағишлаб “Хива лангари” бадиий фильмини суратга олиш жараёнлари бошланди. Фильмда ўзбек киноижодкорлари билан бирга ҳинд актёрларининг ҳам ролларни ижро қилиши режалаштирилган.





   Кино шаҳарчасида бундан  800 йил олдин Паҳлавон Маҳмуд яшаган даврдаги хонларнинг саройлари, бозорлар, кураш майдонлари ва бошқа  декорациялар яратилиб, хоразмликларнинг ўша даврдаги урф-одатлари ва ҳаёт тарзи акс эттирилган. Фильмнинг постановкачи режиссёри Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Ҳамидулла Ҳасанов.



   Маълумки, ўтган асрнинг 70-80 йилларида ўзбек ва ҳинд киноижодкорлари ҳамкорлигида яратилган “Али бобо ва қирқ қароқчи”, “Севги афсонаси” каби фильмлар ўзбек киносининг олтин фондидан жой олган. Яқинда ушбу фильмларни тасвирга олишда қатнашган таниқли ҳинд кинорежиссёри Умеш Меҳра Қалъажиқ қалъаси ёнида барпо этилган кино шаҳарчаси қурилиши билан танишди ва  ижодий ҳамкорлик бўйича келгуси режалар белгилаб олинди. Умид қиламизки, “Хива лангари” фильми ҳам миллий киномиз олтин фондидан жой оладиган  бебаҳо киноасар бўлиб қолади. Янги кино шаҳарчасида эса яна кўплаб киноасарлар суратга олинади ва қўҳна Қалъажиқнинг туризм марказларидан бирига айланишига хизмат қилади.


   Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати




Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Viloyatimizda aholiga tibbiy xizmat ko‘rsatish darajasi qanday?


A’lo - 503 (29%)
29
Yaxshi - 832 (48%)
48%
Qoniqarli - 295 (17%)
17%
Qoniqarsiz - 104 (6%)
6%
Jami ovozlar: 1,734 ta

Ovoz berish muddati tugagan!

Veb-sayt faoliyatini baholang?


A’lo - 1,674 (82%)
82
Yaxshi - 285 (14%)
14%
Qoniqarli - 82 (4%)
4%
Qoniqarsiz - 0 (0%)
0%
Jami ovozlar: 2,041 ta

Ovoz berish muddati tugagan!
«    Ноябрь 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Fotogalereya