Click to listen highlighted text!
 Маълумки, мамлакатимиздаги мавжуд табий-иқлим шароити қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, хусусан, мева-сабзавотчиликни барқарор ривожлантириш имконини беради. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумати томонидан соҳани бозор муносабатларига ўтиш жараёнида мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга устувор йўналишлар сифатида катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, мева-сабзавотчилик маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш ҳисобига мамлакат валюта тушумининг сезиларли қисми шаклланаётганлиги ҳам соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва жадал ривожлантиришнинг устуворлигидан далолат беради. Лекин, транспорт қатновларисиз экспортни амалга ошириб бўлмайди. 



   Жорий йилда Гурлан туманида 11259 гектар ер майдонга “Султон”, “С-8294” навли чигит экилиб, 34900 тонна пахта ҳосили етиштириш режа қилинган. Туманда пахта йиғим-терими мавсумига пухта тайёргарлик кўрилиб, меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида теримчилар  учун барча шароитлар яратилди. Гурланлик пахтакорлар юқори даражада уюшқоқлик билан ўтказилган  йиғим-терим давомида фаол иштирок қилдилар ва  24 кунда 35 минг 165 тонна хирмон яратиб,  ўз олдига қўйган режани 100.76 % га ошириб бажардилар.   
   Пахта ҳосилини етиштириш ва  йиғиб олишда фаол иштирок қилаётган барча миришкор деҳқонлар, фермерлар, теримчилар ва   мутасаддиларга куч-ғайрат тилаб, бугунги эришган ютуқлари билан  самимий табриклаймиз. 
  Айни кунларда туманимиз бўйлаб, пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Далаларда ҳосил мўл .
Гурлан тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг ўн олтинчи ва ўн еттинчи сессияларини чақириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси     "Маҳаллий      Давлат ҳокимияти      тўғрисида"ги

Қонунининг 17-моддасига асосан


ҚАРОР ҚИЛАМАН:

  1. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг ўн олтинчи сессияси 2020 йил 21 октябр куни соат 16.00га чақирилсин.
  2. Ўн олтинчи сессия кун тартибига киритиладиган масалалар 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг ўн еттинчи сессияси 2020 йил 27 октябр куни соат 16.00га чақирилсин.
  4. Ўн еттинчи сессия кун тартибига киритиладиган масалалар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Сессияга вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, вилоят ҳокимлиги гуруҳ раҳбарлари, котибият мудирлари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, туман (шаҳар)лар ҳокимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилсин.

6. Ушбу қарор Хоразм вилояти ҳокимлигининг расмий веб сайти ва оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинсин.




    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886 сонли фармони ижросини таминлаш мақсадида Хонқа тумани ҳокими раҳбарлигида тумандаги “Дўстлик” маҳалласида 7 та кўп қаватли уй - жойлар қурилиши бошлаб юборилди.


   Пудратчи ташкилотларга ер майдонларининг чегаралари белгилаб берилиб, уларга қурилиш ишларини ўз муддатида сифатли қилиб амалга оширишда тегишли кўрсатмалар берилди. 

Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарход Эрманов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Қудратходжаев Ботир Бахромович Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.


Ботир Қудратходжаев бунгача Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016).


У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди.


Эслатиб ўтамиз, 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳотамов Наманганга прокурор этиб тайинланди.



 "Ўзбектелеком" АК Хоразм вилояти филиали Ҳазорасп тумани телекоммуникация боғламаси маъмурий биносида " Рақамли технологиялар ва IT-тадбиркорлик ўқув маркази"нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда Axборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Қ.Йулдошев, Axборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш Xoразм вилояти бошқармаси бошлиғи З.Каримов ва туман ҳокими Ў.Машариповлар иштирок этдилар.


Ушбу ўқув маркази замонавий компьютерлар ва зарур жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, унда ёшларга ахборот технологиялари, дастурлаш, робототехника ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик йўналишида ўқув курслари ўтказилади. 

Ушбу марказда таълим олувчилар босқичма-босқич ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакали мутахассислар сифатида тайёрланади.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ 7 октябрь куни "Uzbekistan Airways" авиакомпаниясига тегишли Boeing 757 cамалёти оркали амалга оширилган “Санкт-Петербург – Урганч ” чартер рейси орқали 186 нафар ҳамюртимиз Санкт-Петербург шаҳридан Урганч шаҳрига олиб келинди.


Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати 

2020 йилнинг 08 октябр куни “Сиздан телеграм” номли телеграм каналига “Ҳамшира ҳамда умумий амалиёт шифокорларини дезинфекцияга жалб этиш қонунчиликка тўғри келадими?” мавзусидаги мақола юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари ва СЭОМларга дезинфекциялаш ишларини амалга ошириш тартиби бўйича ҳақиқатдан 2020 йил 05 октябрда 1/4882-сонли топшириқ хати берилган.

Коронавирус пандемияси бошланиши билан жорий йилнинг апрел ойидан бошлаб Ўзбекистон Республика Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан вилоятда иш билан банд бўлмаган 500 нафардан ортиқ фуқаролар (жамоатчилик ходимлари) жорий дезинфекциялаш ишларига жалб қилинди. 2020 йилнинг октябр ойидан Жамоат ишлари жамғармасида пул маблағлари етарли бўлмаганлиги, яъни маблағ ажратилмаганлиги сабабли дезинфекциялаш учун жалб қилинган жамоатчилик ходимларини иш фаолияти тўхтатилди.

Дезинфекциялаш тадбирлари жорий ва якуний бўлиб,

Жорий дезинфекция тадбирлари: беморлар даволанаётган жойларда - шифохона ёки уйида ўтказилади;

Якуний дезинфекция тадбирлари: беморлар шифохонага ётқизилгандан сўнг – уйида, шифохонадан даволаниб уйига чиққандан сўнг - шифохонада ҳамда бемор вафот этгандан кейин (шифохона ёки уйида) қилинади.

Якуний дезинфекциялаш ишлари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05.12.2009 йилдаги 0280-09-сонли (“Санитарные правила и нормативы по организации и проведению заключительной и текущей дезинфекции в эпидемических очагах”) санитария қоида ва меъёрларининг 2-боб 2.1-бандига асосан Санитария-эпидемиология хизматининг дезинфекция бўлими ёки Дезинфекция станцияси томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 05.12.2009 йилдаги 0280-09-сонли санитария қоида ва меъёрларининг 4-боб 4.4-бандига асосан уй шароитида жорий дезинфекциялаш ишларини амалга ошириш, 4.8-бандида дезинфекцияловчи воситаларни сақлаш, тайёрлаш ва ишлатилишини назорат қилиш тиббиёт ходими зиммасига юклатилган ва кундалик дезинфекциялаш ишларини ўтказиш аҳолини ўзи томонидан амалга оширилиши белгиланган. Ушбу бандда шунингдек, бемор шифохонага ётқизилгунча, уйида даволаниб соғайгунча, бактерия ташувчи бўлганда - бутунлай соғайгунча ва касалланганлар диспансер ҳисобидан чиқарилгунча жорий дезинфекциялаш ишларини ўтказиш белгиланган.

Ушбу санитария қоида ва меъёрлари Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Бош Давлат санитария врачи Б.И.Ниязматов томонидан 2009 йил 05 декабрда тасдиқланган ва бугунги кунгача республика бўйича қўлланилиб келмоқда.  СанҚваМ 0280-09 “Санитарные правила и нормативы по организации и проведению заключительной и текущей дезинфекции в эпидемических очагах” Адлия вазирлигининг 2009 йил 17 ноябрдаги 6-15/11-9728/6-сонли хати билан экспертизадан ўтказилган ва ўз кучини йўқотмаган.


Бугунги кунда Хоразм вилояти бўйича Республика ҳудудида юк ташувчи 235 та корхонада 1935 та ҳамда Халқаро юк ташувчи 71 та корхонада 828 та юк автомобиллар мавжуд.
        Вилоятдаги мавжуд юк автомобиллари ҳисобига битта қатнов билан Республика ҳудудидаги юк ташувлари орқали 18 872 та тонна ҳамда Халқаро юк ташувлари орқали 21 497 тонна юк ташиш имкониятлари мавжуд.
        Темир йўл транспорти бўйича Республикадаги мавжуд юк ташиш вагонлар сони 6 945 та. 
         Автомобиль транспортида юкларни халқаро ташиш бўйича автокорхоналар томонидан кўрсатилган экспорт хизматларидан тушган тушумлар жорий йил     1 октябрь ҳолатига 1,85 млн доллар, 112,6 минг евро, 11,9 млн рубль, 45.8 млрд сўм миқдорида экспорт юкларни ташиш хизматлари кўрсатилган. 
    Экспорт қилинаётган юклар асосан Афғонистон, Азарбайжон, Вьетнам, Бангладеш, Беларусь, Германия, Грузия, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Корея, Латвия, Молдова, Полша, Россия , Тожикистон, Туркманистон, Туркия, Украина, Америка Қўшма Штатлари давлатларига етказилган. 

Хоразм вилояти Транспорт бошқармаси Матбуот хизмати


     Хоразм вилояти Боғот туманида “Рақамли технологиялар ўқув маркази” очилиши бўйича 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Муҳатарам Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг учинчи йўналиши – аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган бўлиб, бу борада қатор вазифалар белгиланиб, ишлар олиб борилмоқда.Хусусан 3-ташаббус доирасида Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида аҳоли ва ёшлар учун Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилмоқда.
     Ушбу ўқув марказларидан бири мана бугун Хоразм вилояти Боғот тумани марказида очилиб, ўз иш фаолиятини бошламоқда. 
Ўқув марказини ташкил этиш учун “Ўзбекистон почтаси” АЖ Хоразм филиалига қарашли бўш турган бино танлаб олинди.
     Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев ташаббуси билан ушбу даргоҳ тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
     Рақамли технологиялар ўқув маркази замонавий компьютер технологиялари, робототехника жиҳозлари, проектор, киберспорт ўйинлари ускуналари ва бошқа энг сўнги русумдаги техника воситалари билан жиҳозланди. Қисқача қилиб айтганда ўқув марказида аҳоли ва ёшларнинг замонавий ахборот технологиялари соҳасида билим эгаллашлари ҳамда малакасини оширишлари учун зарур бўлган барча шарт-шароилар яратилди. 
Келгусида туман ёшлари ушбу ўқув марказида ахборот технологиялари, дастурлаш соҳаларида инновацион ишланмалар яратиш, старт-ап лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан шуғулланадилар. 
     Шу билан биргаликда ўқув марказида корхона ва ташкилотлар ходимларини замонавий ахборот технологиялари соҳасида малакасини ошириш режалаштирилган. Ўқув марказида компьютер саводхонлиги, дастурлаш, робототехника, интернетдан фойдаланиш, киберспорт йўналишларида тўгараклар ҳамда бошқа бир қатор йўналишларда ўқув курслари ташкил этилади. 
     Бугунги кунда мамлакатимизда Бирлашган Араб амирликлари билан ҳамкорликда «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ҳудудларда ташкил этилаётган Рақамли технологиялар ўқув марказлари ёшларни «Бир миллион ўзбек дастурчиси» лойиҳасида фаол ва самарали иштирок этишларида кўмакдош бўлади. Шунингдек ушбу “Рақамли технологиялар ўқув маркази” ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш орқали ўз истедодларини тўлиқ ва ҳар томонлама намойиш этишлари ва орзу истакларини рўёбга чиқаришларига имкон беради. 
     Мазкур ўқув маркази Боғот тумани ёшлари учун муносиб туҳфа бўлиб, келгусида ёшларнинг қадрдон масканларига айланишидан Боғотликлар рози бўлиб, самимий хурсандчиликларини изҳор қилмоқдалар.