Бугун халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман сайлов комиссияси раисининг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди. Сессияда халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Сессияда Ахмедов Шуҳрат Қурвондурдиевич Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.Сессия ишида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш