Бугун халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда шаҳар сайлов комиссияси раисининг жорий йил 27 октябрда бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғрисидаги ахбороти тингланди. Сессияда халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатдан ўтказилиб, шаҳар Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Сессияда Давлетов Темур Исмоилович Хива шаҳар ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди.Сессия ишида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш