11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан вилоятимизда байрам тадбири ўтказилди.
Маълумот учун вилоятимизда касаба уюшмалари тизимида 2 минг 300 дан ортиқ бошланғич ташкилотлар самарали фаолият кўрсатмоқда ва турли соҳаларда меҳнат қилаётган 350 минг нафардан ортиқ аъзоларни ўз сафларида бирлаштирган.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов тадбир иштирокчиларини ушбу қутлуғ айём билан самимий муборакбод этиб, бир гуруҳ касаба уюшма фаолларига Фахрий ёрлиқ ва байрам совғаларини топширди. Тадбир вилоят санъат усталари ижросидаги концерт дастури билан давом этди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш