УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ ЯНА БИР КЎЧА ҚАЙТА ТАЪМИРЛАНДИ
"Урганч йўллардан мунтазам фойдаланиш" унитар корхонаси томонидан шаҳардаги автомобиль йўлларининг қатнов қисмини яхшилаш, автотранспортлар ҳаракатини хавфсиз ва тўхтовсиз ташкил этишни таъминлаш мақсадида жадал ишлар амалга оширилмоқда.
Урганч шаҳридаги "Зарафшон" кўчасида 9300 кв метр майдонга асфалт ётқизилди. Ушбу йўл қурилишида 20 дан ортиқ махсус техникалар ва 50 га яқин ишчи-мутахассислар тун-у кун меҳнат қилиб, қисқа вақт ичида фойдаланишга топширдилар.
Шаҳримизда йўл қурилиш соҳасида амалга оширилаётган бугунги ишлар яқин келажакда шаҳримиз иқтисодиётини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Бош саҳифага қайтиш