Мукофотлар муборак!
Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан вилоятимиздан ҳам соҳа вакилларидан бир гуруҳи давлатимизнинг орден ва медаллари, "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси", "Халқ саломатлиги посбони" кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Бугун вилоят ҳокимлигида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар бу юксак эътибор учун муҳтарам Президентимизга самимий миннатдорчилик билдирдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш