Click to listen highlighted text!
Бугун вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Жўрабек Рахимов ҳамда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири маслаҳатчиси Ботир Парпиев Хонқа туманидаги “Истиқлол” маҳалласида  МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспектори билан мулоқотда бўлдилар.


   Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг навбатдаги эллик бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибига 2022 йил 10 ойи якуни бўйича янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сонли ҳамда 2022 йил 4 апрелдаги ПҚ-190-сонли қарорлари ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилган ишлар, 2022 йил 9 ойи якуни бўйича Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг ижроси ва бошқа шу куннинг муҳим масалалари киритилди.  

   Бугун Гурлан туманида барпо қилинган янги спорт мажмуасининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда меҳнат фахрийлари, спортчи ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


      
       Гурлан туманида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбасари Муроджон Ачилов иштирокида “2022 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар”       юзасидан матбуот анжумани ўтказилди. 

Бугун Боғот туманида пиллани қайта ишлашга ихтисослашган янги корхона иш бошлади. Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Хоразм вилояти ҳокимлиги бошқарув аппарати, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари томонидан Ёш мутахассисларни танлаш дастури.

Вилоят ҳокими Ф. Эрманов  Боғот туманидаги «Қумбодоқ» маҳалласига келиб, «Кўнабирлашув», «Маънавият» «Соҳибкор», «Ўзгариш», «Қумбодоқ» маҳаллаларида «маҳаллабай» тизимида фаолият юритаётган ишчи гуруҳ аъзолари билан учрашди.



      Вилоят маънавият ва маърифат марказида Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда  Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорлигида “Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни “Aёллар дафтари” орқали қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Бугун вилоят Маънавият ва маърифат марказида вилоят ҳокимининг  ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулсара Қурбонбоева иштирокида “Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва касбга ўқитиш масалалари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.