Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми Хива шаҳрида ўз ишини бошлади
Форумда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон парламентлари раҳбарлари ва делегациялари, шу жумладан, ёшлар парламенти ва гуруҳлари, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари вакиллари иштирок этмоқда.
Анжуман аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига йўллаган табригини Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўқиб эшиттирди.
Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева анжуман доирасида сўзга чиқиб, бугунги кунда минтақанинг барча давлатлари ўзининг келгуси тараққиётини бевосита Марказий Осиё минтақасининг барқарорлиги ва фаровонлигига узвий боғлиқ ҳолда кўришини, давлат раҳбарларининг олий даражада эришаётган келишувларини самарали амалга ошириш, ҳамкорлик форматларини янада ривожлантиришда парламентлар ўртасидаги ўзаро алоқалар муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Шундан сўнг ҳар бир давлат делегацияси раҳбари ўз кириш сўзида форумнинг аҳамияти, ундан кутилаётган натижалар, мақсад ва вазифаларига тўхталдилар.
Айни вақтда анжуман ўз ишини 4 та панел сессия доирасида давом эттирмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш