
Бугун Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг эллигинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини вилоят ҳокими, халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгаши раиси Фарход Эрманов бошқариб борди.


Бугун Гурлан туманидаги “Гурлан экспорт” МЧЖда вилоятимиздаги иссиқхона хўжаликлари раҳбарлари, соҳа мутахассислари иштирокида кўргазмали семинар ўтказилди. Маълумот учун, вилоятимизда жами 450 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил қилинган бўлиб, шундан 120 гектарида маҳсулот гидропоника усулида етиштирилади. Жорий йил якунига қадар яна 45 та ташаббускорлар томонидан 139 гектар майдонда замонавий типдаги иссиқхоналарни ишга тушириш режалаштирилган.

Маълумки, 20 августь мамлакатимизда тадбиркорлар куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан вилоят ҳокими Фарход Эрманов жадвал асосида шаҳар ва туманларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда. Шундай учрашувлар бугун Тупроққалъа, Ҳазорасп, Урганч туманлари ҳамда Урганч шаҳри тадбиркорлари иштирокида ташкил қилинди.


Ассалому-алайкум, ҳурматли сессия қатнашчилари!
Ҳурматли депутатлар!
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда бир қатор ижобий натижаларга эришилди.
Жумладан, жорий йилнинг январ-июнь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 106,1 фоизга, ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 129,4 фоизга, ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 103,5 фоизга, ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 104,7 фоизга, қурилиш ишлари ҳажми 103,5 фоизга ва жами хизматлар 112,5 фоизга бажарилишига эришилди.
Хоразм вилоятида сенаторлар ва депутатлар, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари котибиятлари мудирлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама этилди. Унда Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев қатнашиб мазкур ҳужжатнинг инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатидаги аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, умумхалқ муҳокамасида фуқароларнинг фаоллигини ошириш хусусида тўхталди.


Бугун Урганч шаҳрида “Киберхавфсизлик маркази” Давлат унитар корхонаси ва “Ўзкомназорат” Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг ”Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари бўйича семинар ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул ходимлари иштирок этдилар.
