Click to listen highlighted text!
    Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида 9 май – Хотира ва Қадрлаш куни  ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан онлайн байрам тадбири ўтказилди. Онлайн байрам тадбирида Хоразм вилоятидан ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари иштирок этиб, Президентимизнинг табрик нутқини тингладилар.
  Давлатимиз раҳбари тадбир қатнашчилари ва бутун халқимизни бугунги сана билан табриклади.
    Шундандан сўнг вилояти ҳокими Фарход Эрманов, сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ва ҳарбийлар Урганч шаҳридаги Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро Она ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган ўғлонлар хотирасини ёдга олиб, уларга ҳурмат бажо келтиришди.  
   Тадбирдан сўнг отахонларимиз бир пиёла чой устида суҳбат қуришди.

    9 май–“Хотира ва қадрлаш куни” байрами ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Қўшкўпир туманида истиқомад қилувчи  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 102 ёшли Бозор ота Полвонов ҳамда 95 ёшли Вафо Искандаровларнинг ҳолидан хабар олинди. Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, секторлар раҳбарлари, нуроний, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи уруш фахрийларини самимий табриклаб, уларни моддий рағбатлантирдилар. Дастлаб, муҳтарам Президентимизнинг уруш қатнашчиларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг,  10 000 000 (ўн миллион) сўм миқдорда пул мукофоти, 22 млн сўмлик олтин соат,  махсус аравача, озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббиёт анжомлари берилди. Шунингдек, “Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши  қаҳрамонлари” ва “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан ғалабага қўшган ҳиссалари”  китоби тақдим этилди. Энг муҳими, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин томонидан ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан берилган медаллари уруш қатнашчиларининг кўнглини қувончга тўлдирди. Фахрий отахонларимиз қўлини дуога очиб, аввало юртимиз тинчлиги бардавом бўлиб, саломатлик ҳукмрон бўлишини, фаровонлик, гўзал ҳаётга, меҳр-оқибатли, саховатли халқимизга кўз тегмаслигини тиладилар.

  Иккинчи жаҳон урушида қозонилган  Ғалабанинг 75 йиллиги ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов вилоятда истиқомат қилаётган уруш қатнашчилари хонадонида бўлиб, давлатимиз раҳбари йўллаган табрикномасини ўқиб эшиттирди ва  Президентимизнинг жорий йил 30 мартдаги ”Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони асосида 10 миллион(ўн миллион) сўм миқдорида пул мукофоти, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг “1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида эришилган ғалабанинг 75 йиллиги” медаллари, “Ўзбекистон халқининг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси” номли китоб-альбоми, “Ўзбекистонлик Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонлари” номли китоб ва эсдалик совғалар, шунингдек, вилоят ҳокимлигининг совғаларини топширди.
9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президентимиз томонидан бизга кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, унинг шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда, - дейди кўзида қувонч ёшлари билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Собир ота Қурбонов.

     Юртимизда иккинчи жахон уруши тугаганлигининг 75 йиллиги ва мамлакатимизда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни”да нуроний ва кекса авлод вакиллари билан мулоқотлар ўтказилди. 



    Мамлакатимизга COVID-19 коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бугунги кунда барча жамоат транспортлари фаолияти (автобус ва йўналишли таксилар) тўхтатилган бўлиб, фақат йўналишсиз такси хизматини кўрсатувчи ҳайдовчиларга карантин талабларига риоя қилган ҳолда етказиб бериш (доставка) хизматларини кўрсатишларига рухсат берилган. Карантин эълон қилингунга қадар вилоятимизда 186 та йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланувчи автокорхоналарда 2400 дан ортиқ йўналишсиз таксилар фаолият кўрсатганлигини инобатга олиб, коронавирусга қарши курашиш Республика махсус комиссиясининг 6 майдаги қарорига асосан Хоразм вилояти “сариқ” ҳудуд деб топилиб, йўналишсиз таксиларни иш фаолиятларини давом қилдиришлари учун карантин талабларига риоя қилган холда вақтинчалик тартиб белгиланди. 

1942  йилда хивалик Самандар ота Худойбергановнинг урушга кетганига 3 йил тўлганди. Кунлардан бирида унинг уйига фашизмга қарши курашиш чоғида жанггоҳларда вафот этганлиги тўғрисида қора хат келади. Ёлғиз фарзанд доғи Самандар ота яқинлари, ота-онаси қаддини букиб қўяди. Жигарбанди ўлими ҳақидаги хабарни кўтара олмаган онаси, Ширин ая кўз нуридан ажралиб, оғир бетоб бўлиб қолади. 

   Ўзбекистон президентининг “Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий-тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.



   “Ўзбекистон Республикасига коноравируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси”нинг 2020 йил 6 майдаги 21-сонли йиғилиш баёни қарор ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил бугун, вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Қурбанов раисчилигида вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Р.Бабаев, вилоят санитраия-эпидемиолик осайишталик маркази бошлиғи Д.Сопаев, вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Байхуразовлар биргаликда, вилоятдаги йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланувчи автокорхоналар вакилларини йиғган холда йиғилиш ўтказилди.

  Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
 Суҳбат чоғида стратегик шериклик тамойилларига асосланган кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининг жорий ҳолати ва уларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
   Президентлар ўзбек ва туркман халқларининг тақдирида умумий жиҳатлар жуда кўплиги, уларни қадимий тарих, анъана ва урф-одатлар боғлаб турганини алоҳида қайд этдилар. Халқларимиз ўртасидаги азалий дўстлик ва биродарлик ришталари, яхши қўшничилик муносабатлари бугунги кунда ўз ривожининг янги, тарихий босқичига кўтарилди. 
  Мулоқотда, шунингдек, Коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият хусусида ҳам фикр алмашилди.
Бугун Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов Урганч давлат университети, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ва Ал-Хоразмий номидаги  Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиалида таълим олаётган хориж талабалари билан учрашди. Талабаларнинг талаб ва таклифларини эшитиб, уларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.