

Манзил:
220100, Урганч ш. Ал-Хоразмий кўчаси 29
www.xorazm.uz |
Иш вақти:
Иш вақти: 900–1800,Тушлик: 1300-1400 |
Контакты:
Тел/Факс: +98862 223-00-18Ишонч телефони: +98862 223-00-54 |
Урганч шаҳридаги Байналминалчи маҳалласи аҳли Баркамол авлод кўчасини асфальт қилиш учун 2019 йилда қум-шағал келтирилгани, бироқ орадан уч йил вақт ўтсада таъмирлаш ишлари пайсалга солиб келинаётгани ҳақида мурожаат қилди. Ҳолатни ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, ҳақиқатдан ҳам йўлни таъмирлаш учун маҳалла ҳудудига етарли миқдорда тош келтириб тўкилган. Айни пайтда ушбу шағал уюмлари пиёдалар ва транспорт воситалари ҳаракатига ҳалақит бермоқда.
Хоразм вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши, Ногиронлар жамиятининг вилоят ҳудудий бўлими билан ҳамкорликда ижтимоий инфратузилма объектларининг ногиронлиги бор бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига риоя этган ҳолда лойиҳалаштирилиши, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари бўйича амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди.
Мониторинг давомида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Урганч вокзали, Урганч халқаро аеропорти, вилоят мусиқали драма театри, вилоят кутубхонаси бошқа идора-ташкилотларда ногиронлиги бор бўлган шаҳслар учун яратилган шароитлар ўрганилиб, аниқланган камчиликлар бўйича масъул ташкилотларнинг вакилларига таклиф ва тавсиялар берилди.