Click to listen highlighted text!
Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ёшларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришиқтидорли болаларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишуларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш халқ таълими соҳасидаги давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.


Урганч шаҳридаги Бадминтон марказида 11-16 ёшдаги ўсмирлар ва қизлар ўртасида бадминтон бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Тадбирни Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов очиб берди. Мазкур мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан 150 нафарга яқин ёш  спортчилари ўзаро баҳс олиб боришади. Ушбу мусобоқани ўтказишдан асосий мақсад бадминтон бўйича Ўзбекистон ёшлар жамоасининг янги таркибини кўришдир.Спортчилар ўз маҳоратини бир нечта босқичда бўлиб ўтадиган жамоавий, якка, жуфтлик ва аралаш баҳсларда синовдан ўтказишади. 


Халқимиз орзиқиб кутилган қадимий, азалий байрамимиз - Наврўз айёмини тантанали равишда нишонлади. Анъанага мувофиқ қувончли айём, заминимизнинг уйғониш, чор-атрофнинг яшил либосга бурканиш палласи экиш-яратиш, ерга барака уруғи қадаш тадбирларига уланиб кетди.


Юртимизда “Наврўз” шукуҳи кезаётган шу кунларда бир қанча янги объектлар фойдаланишга топширилди. Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармасига қарашли янги қурилган Спорт маркази мажмуаси ҳам ана шундай объектлар қаторидан ўрин эгаллади. 2018 йилнинг август ойида тамал тоши қўйилган мазкур спорт марказининг қурилиши қисқа муддат якунланиб фойдаланишга топширилди. Марказда спортнинг ўнга яқин тури билан шуғулланиш шароитлари яратилиб, энг замонавий спорт анжомлари билан таъминланган.

-Бугунги ярмаркада оиламиз учун зарур бўлган маҳсулотларни арзон нархларда харид қилдик. Наврўз байрами арафасида концерт дастурлари ва аҳоли учун қулай ярмаркаларни ташкил этилганидан жуда хурсандмиз. Ҳар кунимиз Наврўз бўлсин, - дейди Янгибозор туманидан Назокат Машарипова.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Хоразм вилояти бошқармаси, вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотларнингамалий кўмаги билан вилоятда ташкил этилган савдо ярмаркаларида аҳолига қулай савдо шароитини яратишга ҳамда тўловни пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Маҳсулотларнинг узлуксизлигини таъминлаш учун таъминотчи корхоналар, агрофирма ва фермер хўжаликлари бириктирилган. Ҳар бир туман учун ажратилган савдо расталари хўл мевалар, полиз экинлари, гуруч, тухум, ёғ ва ун каби истеъмолбоп маҳсулотларга тўла. Яна бир эътиборли жиҳати байрам ярмаркаларида театр ижодкорларининг саҳна кўринишлари, халқ бахшилари ва бошқа санъат усталарининг концерт дастурлари, куй-қўшиқлар, ўлану-лапарлар юртдошларимиз билан бирга Хоразмга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларга ҳам хуш кайфият бағишламоқда.


Айни пайтда инфо-тур иштирокчилари Хоразм вилоятида. 

Вилоят мутасаддилари ҳамроҳлигида инфо-тур иштирокчилари Урганч туманида жойлашган Улли ҳовли мажмуасида бўлиб, у ердаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ташкил этилган маҳорат дарслари билан танишди.

Сумалак сайли ва Наврўз байрами тантаналари, нон ёпиш, тухум барак таомини тайёрлаш маросимларини томоша қилди.

Муборак Улли ҳовли мажмуасида бўлиб ўтган тадбирлар иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди. Инфо-тур давомида туроператорлар ўртасида яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ўзаро манфаатли шартномаларга эришиш мақсадида В2В тарзида ўзаро музокаралар ўтказилди.


Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси томонидан Зулфия номидаги Давлат мукофотининг 2019 йилги совриндор қизлари билан учрашув тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ф.Эрманов, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси Г.Курбанбаева, олима, шоира, журналист аёллар, фаол ўқувчи қизлар ҳамда совриндор қизларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Тадбирда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқди ва бу йилги совриндор қизлар Д.Отабоева, З.Машариповаларга эсдалик совғалари топширдилар. Учрашувда тадбир иштирокчилари, ота-оналар, устоз-мураббийлар ҳам ўз фикрларини билдирдилар. Тадбир сўнггида ёш қизлар, турли йўналишдаги тўгаракларга аъзо қизлар билан савол-жавоблар ҳам бўлиб ўтди. 
Маълумот ўрнида шуни айтиш ўринлики, айни пайтда Зулфия номидаги Давлат мукофотига Хоразм вилоятидан совриндорлар сони 23 нафарга етди.

Жорий йилнинг 15-16 март кунлари вилоятнинг туристик салоҳияти, янги туризм йўналишлари ва ҳудуддаги маҳаллий ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқарилаётган ҳунармандчилик маҳсулотлари билан республика туризм соҳаси субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини кенг таништириш мақсадида Урганч туманида жойлашган “Улли ҳовли” ва Хива шаҳридаги “Нуруллабой” мажмуалари ҳамда “Ичан Қалъа” давлат музей қўриқхонаси шунингдек, бошқа янги туризм йўналишлари бўйлаб инфо-тур ташкил этиш режалаштирилган.


Бугун Урганч Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида тажриба тариқасида танлов асосида ҳокимлик тизимида раҳбарлик лавозимига   кадрлар захирасини шакллантиришга доир тадбир бўлиб ўтди. Хусусан, ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ҳоким ўринбосари лавозимига номзод кадрларнинг сиёсий дунёқараши, тарих ҳамда давлат ва жамият қурилишини ҳуқуқий асослари бўйича билимлари қай даражада эканлиги,  тест синовлари асосида ўрганилди. 


[video=|Hazarasp Free Economic Zone]