Click to listen highlighted text!


Бугун “Хонқадонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида 2022 йил ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олиш масалаларига ба-ишланган вилоят семинари ўтказилди. Унда вилоят ва туманлардаги сектор раҳбарлари, ўрим-йиғим мавсумига алоқадор ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.


Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди 2022 йилда ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўртасида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга оширишга давлат ижтимоий буюртмаларини тақдим этиш учун танлов ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


Мамлакатимиз Президенти Ш.М.Мирзиёев 2022 йил 19 апрелда маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида энг яхши натижа қўрсатган 14 нафар ҳоким ёрдамчиларини мукофотлаш бўйича топшириқ берган эди.


Шовот туманида “Шовот силк” МЧЖ томонидан пиллани қайта ишловчи янги корхона ишга туширилди. Натижада вилоятда бу йўналишдаги  турдош корхоналар сони тўрттага етди.

Янги корхонанинг иш бошлаши муносабати билан ташкил қилинган тадбирда вилоят ҳокими Фарход Эрманов, шаҳар ва туманлар ҳокимлари, соҳа ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.




Ҳадемай умумтаълим мактабларида жорий ўқув йили  ниҳоясига етиб ўқувчилар ёзги таътилга чиқадилар..Бу йил Хоразм вилоятида 29 та стационар типдаги оромгоҳларда 11 минг 240 нафар ўғил-қизлар дам олишлари режалаштирилган. 

Бугун Қўшкўпир туманидаги “Хумо” оромгоҳида шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган  кўргазмали семинарда бу йилги мавсумда болалар оромгоҳлари фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Фарход Эрманов жойларга мавсумга тайёргарлик бўйича қилинган ишларни таҳлил қилиб, тегишли топшириқлар берди.


Жорий йилнинг 19 май куни ижтимоий тармоқларда Урганч шаҳридаги тадбиркорлар томонидан маҳаллий ун маҳсулотларини қиммат нархда сотилаётгани ва бу жараёнга тегишли мутасадди ташкилотлар бефарқ деган мазмунда видеолаҳва эълон қилинди.



Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда “Ўзкомназорат” Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан 2022 йил 20 май куни соат 11:00дан бошлаб алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, юзага келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган навбатдаги “Сайёр қабул” тадбири ўтказилиши режалаштирилган. 

Шу муносабат билан, Сизларда соҳага доир муаммолар ва ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса, Сайёр қабул кунига ташриф буюришингизни сўраймиз.


       Манзил: Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Боғдор маҳалласи, Кулоллар кўчаси, 145-уйда жойлашган 13-сон “Болалар мусиқа ва санъат мактаби” биноси зали.


Бугун Хоразм  вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Хива шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати билан ҳамкорликда “Халқаро музейлар куни” муносабати билан  Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилди.

   Жорий йилнинг 18 май куни соат 14:00да Хоразм  вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси ҳамда Хива шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати билан ҳамкорликда “Халқаро музейлар куни” муносабати билан Ичонқалъа музей-қўриқхонасига медиа-тур ташкил этилади. 


   Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг жорий йил 16 мартдаги “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори асосида  вилоятимизда ҳам сайлов жараёнлари юқори  савияда ўтказилмоқда.