Жорий йил 6 май куни давлат хизматчилари учун “Коррупциядан холи бошқарув тизими” мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали ҳамда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан ташкиллаштирилиб, прокуратура маъсуллари “Коррупция ва унга оид жиноятлар учун жазо белгилари” ҳамда амалдаги ҳолат юзасидан маъруза қилишди.

