Click to listen highlighted text!
  1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
  2. Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни. 1993 йил 2 сентябрь.
  3. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни. 2014 йил 5 май.
  4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ривожлантиришни таъминлашда маҳаллий давлат бошқаруви органлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори. 2016 йил 22 февраль.
  5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори. 2016 йил 24 февраль.
  6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратлари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори. 2016 йил 27 апрель.
  7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори. 2016 йил 2 март.
  8. Вилоят ҳокимлигининг бошқарув аппарати тўғрисида НИЗОМ
  9. Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида НИЗОМ
  10. Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида НИЗОМ
  11. Ҳоким ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида НИЗОМ
  12. Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида НИЗОМ
  13. Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг функционал ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари вазифалари тўғрисида НИЗОМ
  14. Ҳоким ўринбосари – вилоят маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида НИЗОМ
  15. Ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари – туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари вазифалари тўғрисида НИЗОМ
  16. Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида НИЗОМ
  17. Хоразм вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчисининг функционал вазифалари ҳамда фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари тўғрисида НИЗОМ
  18. Вилоят ҳокимлигининг Ташкилий-кадрлар гуруҳи тўғрисида НИЗОМ
  19. Вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар
    масалалари гуруҳи тўғрисида НИЗОМ
  20. Вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи тўғрисида НИЗОМ
  21. Вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси тўғрисида НИЗОМ

Хоразм вилоятида сенаторлар ва депутатлар, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари котибиятлари мудирлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида  “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  конституциявий қонун лойиҳаси муҳокама этилди. Унда Олий Мажлис Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тажиев қатнашиб  мазкур ҳужжатнинг инсон қадри, ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати сифатидаги аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, умумхалқ муҳокамасида фуқароларнинг фаоллигини ошириш хусусида тўхталди.


 Мулоқот давомида вилоят ҳокими мамлакатимизда кейинги йилларда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариши учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан янги олий ўқув юртларининг ташкил қилиниши ва қабул квоталарининг ошириши, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталди.


Жорий йилнинг 1 июлидан 19 июлгача маҳалла фуқаролар йиғинларига янги сайланган раислар учун ўқув семинарлар ташкил қилинди. Урганч давлат университетида ўтказилаётган ўқув машғулотларида маҳалла раислари 30 кишидан гуруҳларга бўлинган ҳолда бир ҳафтага мўлжалланган дастур асосида ўқитилмоқда.  Семинар дастуридан вилоят сектор раҳбарлари иштирокида мулоқотлар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.



   Бугун Урганч шаҳрида “Киберхавфсизлик маркази” Давлат унитар корхонаси ва “Ўзкомназорат” Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг ”Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари бўйича семинар ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоятдаги давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг масъул ходимлари иштирок этдилар.
 

Хоразм  вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда ички бозорларда буғдой ва ун маҳсулотлари нархининг эркинлаштирилиши муносабати билан “Хоразмдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятида медиа-тур ташкил этилди. 



   Бугун вилоят Маънавият ва маърифат марказида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди. Унда вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари, котибият мудирлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари  иштирок этдилар.


Урганч шаҳрида “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Хоразм вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Инсон қадри” онлайн платформаси тақдимоти ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган тадбир ташкил этилди.



Бугун  вилоят ҳокими Фарход Эрманов Урганч шаҳридаги “Ёшлар маркази”да битирувчилар билан учрашди. Жорий ўқув йилида вилоятимизда умумтаълим мактабларини 22 минг 958 нафар , академик лицейлар ва ўрта махсус таълим муассасаларини 8 минг 912 нафар ҳамда олий таълим муассасаларини 5 минг 966 нафар ёшлар муваффақиятли якунлади. Мазкур ёшларнинг 22 минг 671 нафари ёки 59,8 фоизи меҳнат бозорига кириб келиши кутилмоқда.


“Ҳар бир ислоҳотимиз, таклиф ва ташаббусларимиз, бу – энг аввало инсон қадри учун. Шу боис, халқимизга қандай енгилликлар берсак, у биздан рози бўлади, деган савол барча раҳбарларни ҳар куни, ҳар дақиқа ўйлантириши керак. Ҳар гал жойларга чиққанимда оддий-оддий одамлар билан учрашиб, муаммоларини эшитаман, яна қанча аҳолимизда шундай муаммолар борлиги ҳақида ўйлайман ва унга ечим қидираман. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалардан ҳам хабардорман. Мана, бугунги кунда мамлакатимизда енгил автомашиналар сони 3,5 миллиондан ошди. Ҳайдовчиларимизда ҳам кўплаб эътирозлар тўпланиб қолган. Шу боис, бугун ҳайдовчилар ва йўловчилар анчадан бери кутган, уларнинг кайфиятини кўтарадиган қарорни имзоладим”, деди Президент.