

Бош вазир ўринбосари Ш.М.Ғаниев томонидан белгиланган графикка асосан, Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов томонидан Хоразм вилояти туманларида 9-10 декабрь кунлари марказлашган тартибда туманлардаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия хисоби ва хисоботларини юритиш маркази бухгалтерлари, туман кенгаши раислари ва хар бир тумандан 80-90 тадан илғор фермер хўжаликлар рахбарлари иштирокида пахта хомашёсининг харид нархининг жахон бозоридаги ўзгариши тўғрисида учрашувлар ўтказилди.
Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан Ҳазорасп туманида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда ҳудудий дастурларга мувофиқ туманда амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик мониторинглари ўтказилди.

Бугун Хоразм вилоят хокимлиги ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан томонидан Боғот туманида “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда ҳудудий дастурларга мувофиқ туманда амалга оширилган ишлар бўйича жамоатчилик мониторинглари ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманидаги янги мактабгача таълим ташкилоти очилиши тадбирида санитария талабларига риоя этилиши юзасидан ижтимоий тармоқларда билдирилган танқидий фикрлардан келиб чиқиб мавжуд ҳолат ўрганилиб тегишли чора-тадбирлар амалга оширилганини мълум қиламиз.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати