Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.
Кўриш қобилияти ожизлар учун
Матн ҳажми
Сайт ранги
Тасвирлар

Бугун мамлакатимиз Президенти томонидан белгилаб берилган янги тизим асосида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш масалаларига бағишланган кўргазмали ўқув-амалий семинари ўтказилди.

  • Qog'ozga chop etish


     Семинарда шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг  тегишли соҳалар бўйича ўринбосарлари, ижтимоий-иқтисодий ривожланиши орқада бўлган 70 та маҳалла раислари ҳамда ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этдилар.

     Семинар иштирокчилари Урганч, Қўшкўпир, Хива туманларида  томорқа ва ижара ерларидан фойдаланишдаги илғор тажрибалар, маҳаллаларда “Бир контур-бир маҳсулот” тамойилини жорий қилишдаги ютуқлар, тижорат банклари томонидан аҳолига тақдим этилган лойиҳалар билан танишдилар. Тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Ботир Зоҳидов сўзга чиқиб, томорқа ва ижара ерлардан самарали фойдаланиш  борасидаги муҳим вазифаларга тўхталдилар. Семинар қатнашчилари шунингдек, Шовот туманидаги Юсуф Ҳамадоний зиёратгоҳи ва Хивадаги “Арда Хива” халқаро туризм мажмуасида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишдилар.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати



Бош саҳифага қайтиш
Izoh qoldirish


ad

Raximov Jo'rabek Raximovich

Xorazm viloyati hokimi

Veb-sayt faoliyatini baholang



«    Июнь 2025    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 

Fotogalereya