Click to listen highlighted text!






Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи билан танишиш, истиқболдаги вазифаларни белгилаш мақсадида 29 ноябрь куни Хоразм вилоятига келди.


Хоразм Маъмун академиясида "Тараққиёт стратегияси" Маркази,  Республика Маънавият ва Маърифат маркази,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Германиянинг Конрад Аденаер фондининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси,  вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида "Фаол тадбиркорлик,  инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни Хоразм вилоятида ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг таҳлилига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 


Хонқалик тадбиркорлар инновацион технологиялардан нафақат деҳқончиликда,  балки чорвачилик ва паррандачиликда ҳам самарали фойдаланишмоқда.  Паррандалар учун омухта эм тайёрлаш ва тухум этиштиришда республикада ўз ўрнига эга бўлган МЧЖ шаклидаги «Freedgran» агросаноат комплекси ҳам Голландияда ишлаб чиқарилган сўнгги русумдаги технологиялар билан жиҳозланган.

Юртимизнинг барча ҳудудларида қурилиш, ободончилик ишлари давом этмоқда.  Янгидан турар жойлар,  кўплаб объектлар қурилаяпти.  Буни Урганч шаҳри мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Бундан жуда ҳурсандмиз. “Хоразм ҳақиқати” газетаси таҳририятига йўллаган ушбу мактубимда турар жой сабабли 17 йилдан буён қийналиб келганлигим ва яхши инсонлар эътибори туфайли муаммо эчилганлиги ҳақида фикр юритмоқчиман. 



Сўнгги йилларда Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланмоқда. Дўст ва қардош давлатлар ўртасида турли даражадаги ўзаро ташрифлар фаоллашди.  Куни кеча вилоятимизга Туркиянинг Болу шаҳар ҳокими Алааддин Йилмаз ташриф буюрди.  
Ҳурматли меҳмонни вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Ф.Эрманов кутиб олди. 


Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун тадбиркор,  фермер ва ҳунармандлар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган “Ташаббус” кўрик-танловининг Хоразм вилояти босқичи якунланди.  Танлов кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик,  фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш,  миллий ҳунармандлик анъаналарини асраб-авайлаш ва янада ривожлантиришда муҳим омил бўлаётир.

Жорий йилдан бошлаб вилоятимиз бўйича биринчилардан бўлиб Шовот туманида пахта ҳосилини йетиштириш,  қайта ишлаш,  тайёр маҳсулотларни сотиш жараёнларини кластер усулида ташкил этишга қарата ибратли ишлар бошланди.  Тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар илк қадамларданоқ ўзининг ҳар томонлама афзаллигини кўрсатмоқда.