Сайёр қабул - муаммолар ечимининг самарали усули
Аҳолининг мавжуд муаммоларини аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этишда сайёр қабулларнинг самараси жуда катта. Чекка ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқаролар учун қулайлик туғдириши баробарида, мурожаатлар ҳам тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида тезкор ўрганилиб, ижобий ҳал этилмоқда.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг бугун Гурлан туманидаги Навбирёп маҳалласида ўтказилган навбатдаги қабулида ҳам моддий ва тиббий ёрдам, бандлик, кредит, кадастр хизмати, йўл ва кўприкларни таъмирлаш, электр таъминоти билан боғлиқ таклиф ва мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, қонуний ечимини топди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш