“Шараф лентаси”ни улашиш акциясида фаол иштирок этинг
Президентимизнинг жорий йил 23 апрелдаги “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хоразм вилоятида хам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хоразм вилояти ҳокимлиги, Хоразм вилояти Мудофа ишлари бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши ва бир қатор ташкилотлар ташаббуси билан фаол ва кўнгилли ёшлар иштирокида Хива шаҳрида жами 10 мингдан ортиқ миллий байроғимиз рамзи туширилган “Шараф лентаси” юртдошларимиз ва чет эллик сайёҳларга тарқатилди.
Бундан кўзланган мақсад, аввало, бугунги мусаффо осмонимиз, тинчлигимиз ва ёруғ кунларимиз учун курашган, ҳаётини қурбон қилган ватандошларимиз, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини ёд этиш, шунингдек, ёшлар маънавий тарбиясига инсон қадри унинг хотирасини ёд этиш ва шарафлаш билан улуғ эканлигини сингдиришдан иборат.
- Қадимий Хивага учинчи бор ташриф буюришим. Бир қанча байрамларингизни кўтаринки рухда ўтказилишига гувох бўлганман аммо бугун Хотира ва қадрлаш куни байрами олдидан бундай акциялар уюштирилиши мен учун яна бир хайратланарли воқеадир, - дейди Жанубий Кореядан ташриф буюрган сайёҳ Cho Xyon U.
Акция вилоятимиз бўйлаб жойларда давом этмоқда. “Шараф лентаси”ни улашиш акциясида фаол иштирок этинг
Бош саҳифага қайтиш