Соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлатимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари, ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
“1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан таълим тизимини ривожлантириш, ўқув-тарбия жараёнига илғор инновацион педагогик технологияларни жорий этиш, Янги Ўзбекистон бунёдкори бўлган етук ва баркамол авлодни тарбиялашдаги улкан хизматлари учун соҳа ходимларидан бир гуруҳи давлатимизнинг фахрий унвонлари, орден ва медаллари, ҳамда кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов мукофотларни ўз эгаларига тантанали равишда топширди. Тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар бу юксак эътироф ва рағбат учун ҳурматли Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш