ТУРКИЯДА "ХОРАЗМ КУНЛАРИ" БЎЛИБ ЎТАДИ
Бугун Хоразм вилояти ҳокими Фарход Эрманов бошчилигидаги делегация Туркия давлатига етиб келди. Адана ва Анталия шаҳарларида "Хоразм кунлари" ўтказилиши режалаштирилган бўлиб унда делегация аъзолари иштирок этади.
Ташриф доирасида турк шаҳарлари ҳокимлари ва ишбилармон доира вакиллари, маҳаллий савдо-саноат палаталари раҳбарлари, Хоразм вилояти билан ҳамкорлик қилиш истагидаги етакчи корхоналар, компаниялар, фирмалар ва сайёҳлик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар режалаштирилган.
Минтақанинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган презентациялар намойиши турк ишбилармон доира вакиллари учун вилоятимиз ҳақида яқиндан танишиш имконини беради ва келгусида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. "Хоразм кунлари" доирасида Хоразм вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси томонидан Эркин Самандар қаламига мансуб "Султон Жалолиддин" спектаклининг намойиши ҳам режалаштирилган.
Бош саҳифага қайтиш