Бугун Урганч туманидаги "Туркманлар" маҳалласида вилоят ҳокими Жўрабек Рахимовнинг фуқаролар учун навбатдаги сайёр қабули ўтказилди
Қабул давомида моддий ёрдам ажратиш, мураккаб тиббий амалиётларга зарурати бўлган беморларга кўмак бериш, ишга жойлашиш, уй- жой, кадастр масалалари, йўлларни таъмирлаш каби муаммолар бўйича фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли чора- тадбирлар белгиланди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш