Нуронийларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди
Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов бир гуруҳ нуронийларга “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва пул мукофотларини топширди.
Вилоят ҳокимлиги масъуллари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда нуронийлар манфаатини ҳимоя қилиш, турмуш шароитини яхшилаш ва рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Президентимизнинг 2017 йилнинг 14 июлдаги қарори билан таъсис этилган I, II, III даражали "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан иқтисодиёт, ишлаб чиқариш, илм-фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда кўп йиллар ҳалол ва самарали меҳнат қилган 53 нафар хоразмлик фахрий тақдирланди.
– Мен қишлоқ хўжалиги сохасида узоқ йиллар ишладим, – дейди Шовот туманидан 91 ёшли онахон О.Дўсова – Анча йиллардан бери нафақадаман. Мана бугун “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонига муносиб кўришди. Барча нуронийлар каби хурсандман. Бугун деҳқончиликдаги ислоҳотлар туфайли ернинг ҳақиқий эгаси бўлган фермер меҳнатига яраша барака топмоқда. Деҳқончиликда тажриба жуда муҳим. Шунинг учун ҳам зарур бўлганда фермер хўжалиги аъзоларига маслаҳат бераман. Далага меҳри тушган инсон ердан кўнгил узолмайди.
Президентимиз қарорига мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланганлар яшайдиган хонадонлар эшигига тегишли тартибда ана шу ҳақда белги ҳам ўрнатилади.
Хоразм вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Бош саҳифага қайтиш