Тупроққалъа 2020 йилда ташкил этилган янги туман бўлиб, вилоят марказидан энг чеккада жойлашган ҳудуд ҳисобланади. Шу боис туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор билан ёндошилади.
Вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов Тупроққалъа ва Нукус маҳаллаларида бўлиб, ижтимоий соҳа объектлари, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, томорқадан фойдаланиш масалалари билан танишди. Вилоят раҳбари 14-сонли умумтаълим мактабида ўқувчилар билан мулоқотда ўқув машғулотлари, уларга яратилган шароитлар тўғрисида суҳбатлашди. Шунингдек, оилавий шифокорлик пункти ва тез тиббий ёрдам бўлими филиали ходимлари билан мулоқотда бўлди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш