Тупроққалъада 50 минг гектар янги ерлар ўзлаштирилади
Давлатимиз раҳбари яқинда вилоятимизга ташрифи давомида аҳоли фаровонлигини ошириш, иш ўринлари яратиш, янги ерлар ўзлаштириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш бўйича қатор топшириқлар берган эди. Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тупроққалъа туманида 50 минг гектар янги ерларни ўзлаштиришга киришилди.
Шу муносабат билан вилоятнинг кунчиқар дарвозаси - Тупроққалъа ҳудудида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов иштирок этди. Вилоят раҳбари аҳоли сони ўсиб бораётган ва дунё миқиёсида озиқ- овқат хавфсизлиги масаласи глобал муаммога айланиб бораётган ҳозирги шароитда мазкур лойиҳанинг нақадар муҳим аҳамият касб этиши ҳақида тўхталди. Янги ерларни ўзлаштириш ва фойдаланишга киритиш жараёнларида иштирок этувчи агрокластерлар раҳбарлари, фермерлар лойиҳа учун субсидия ва кредитлар ажратиш, ёқилғи- мойлаш материаллари ва сув таъминоти бўйича ўзларининг таклифларини билдирдилар.Шундан сўнг нуронийларнинг оқ фотиҳаси билан қудратли техникалар ёрдамида янги ер майдонларини ўзлаштириш жараёни бошлаб юборилди.
Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Бош саҳифага қайтиш