Click to listen highlighted text!

Ҳурматли тадбиркорлар ва ўз фаолиятини кенгайтириш истагида бўлган ишбилармонлар диққатига!

Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ва кенгайтириш учун яна бир қулай имконият яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Хоразм вилоятида давлат мулки объектларини тадбиркорлик субъектларига реализация килиш ва кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлари туғрисида”ги ПҚ-3513-сонли қарорига асосан, Хоразм вилоятининг 4 та шаҳар ва туманларида барча муҳандислик коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминланидаган 5 та ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26 апрелдаги 308-қарорига асосан Хива туманида 1 та кичик саноат зоналари ташкил этилди.
         Ушбу ишлаб чиқариш майдонлари истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзлаган, қўшимча иш ўринларини яратиб, фаолиятини кенгайтириш ҳаракатида бўлган тадбиркорлик субъектларига 5 йил муддатга ижарага берилади, кейинчалик эса тадбиркорлик субъектлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз муддатида тўланган ва яратилган иш ўринлари сақланган тақдирда, ишлаб чиқариш майдонларига бўлган мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиб берилади.
         Бундан ташқари, экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга юридик шахсларнинг фойда солиғи ва ягона солиқ тўловларидан озод этиш имтиёзлари белгиланган.
Ушбу кичик саноат зоналарида жойлаштириладиган ишлаб чиқариш майдонлари қуйидаги лотлар буйича танловга қўйилмоқда.

ДАВЛАТ ОБЪЕКТЛАРИ ЯРМАКАСИГА МАРҲАМАТ

Вилоятда бугунги кунда қурилиш саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи (вилоятда жами саноат корхонаси 3107 та) жами 420 та фаолият юритмоқда.

Хоразм вилоятидаги қурилиш саноат корхоналари томонидан
  жорий йилнинг январ-сентябр ойларида 488,1 млрд. сўмни ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 120,9 фоизни ташкил қилди, корхоналар томонидан йил якуни билан 650,8 млрд. сўмлик (116,0 фоиз) маҳсулот ишлаб чиқариш қутилмоқда. (Жами саноатдаги улуши 7,9 фоиз.)

Биргина Хоразм вилоятида 2019 йил якуни билан жами 300,7 млрд. сўмлик 74 та лойиҳа ишга туширилди, Лойиҳалар Урганч шаҳри, Шовот, Ҳазорасп, Хонқа, Боғот, Қўшкўпир, Гурлан, Урганч, Хива, Янгиариқ ва Янгибозор туманиларида амалга оширилади.

Бугунги кунда ғишт ишлаб чиқариш бўйича 6 та, ойна ва эшик ишлаб чиқариш 6 та, темир бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш 2 та, газобетон блоклари ишлаб чиқариш 4 та, гипсакортон профиллари ишлаб чиқариш 1 та, сендвич панел ишлаб чиқариш 1 та, шпатлефка ишлаб чиқариш 2 та, қуруқ қоришмалар ишлаб чиқариш бўйича 3 та ва бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 10 та лойиҳалар амалга оширилган.


Файлни юклаб олиш: 733k.pdf [309,21 Kb] (Юклаб олишлар сони: 8)

Файлни юклаб олиш: 733k.pdf [309,21 Kb] (Юклаб олишлар сони: 13)

Хива шаҳри 2020 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти деб эълон қилинди. Бу ҳақда Турксой Маданият вазирлари кенгашининг Қирғизистонда бўлиб ўтган 37-йиғилиши якунларида маълум қилинди, деб хабар бермоқда QALAMPIR.UZ мухбири. 

Йиғилиш сўнгида Қирғизистон Маданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Чаманкулов Ўзбекистоннинг Хива шаҳри бир овозда 2020 йилда Турк дунёсининг маданий пойтахти деб тан олинганини маълум қилган. 

Ушбу йиғилишда Ўзбекистон тарафидан Маданият вазирининг ўринбосари Камола Оқилова иштирок этган. 

Йиғилишда Хива шаҳри обидалари, тарихий ва бугунги ҳаёти акс этган видеоролик намойиш этилган. Минбарда сўз олган Маданият вазири ўринбосари – санъатшунос Оқилова шаҳар ҳақида маъруза қилган.

Турк дунёси маданий пойтахти сифатида ҳар йили Туркий тилли давлатлар шаҳарларидан бири танлаб олинади. 2018 йил ушбу ном Туркиянинг Кастамону шаҳрига насиб этган эди. 2019 йилда эса бу мақомга Қирғизистоннинг Ўш шаҳри эгалик қилмоқда. 


Бугун Хоразм вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси биносида, 2020-2022 йилларга мўлжалланган Бюджетнома ва Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни лойиҳаси вилоят, туман ва шаҳар молия органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сон Қарорида 2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотларда батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланиши белгиланган.


Жорий йил 29 ноябрь куни Шовот туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсунхон Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари  аҳоли билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди.

  Ўтказилган оммавий сайёр қабулларда Президент Администрацияси масъул ходимлари, Бош прокуратура ва Олий суд раҳбарияти, Ички ишлар вазирлиги, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Мактабгача таълим, Халқ таълими, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирликлари, “Ергеодезкадастр”, Экология ва Автомобиль йўллари давлат қўмиталари, Марказий банк, “Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, Темир йўл ёнилғи таъминот бошқармаси раҳбари, ҳудудий сектор раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлардан   мутасаддилар иштирок этди.

Қабулларда жами 114 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди ва улардан 114 та турдаги (масала) мурожаатлар қабул қилинди.


Файлни юклаб олиш: 732k.pdf [662,34 Kb] (Юклаб олишлар сони: 11)

Файлни юклаб олиш: 731k.pdf [587,56 Kb] (Юклаб олишлар сони: 7)